Перес: "Камавинга болалигидан "Реал"да тўп суришни орзу қиларди"
08 сен 2021 19:27
Новости
Перес: "Камавинга болалигидан "Реал"да тўп суришни орзу қиларди"
"Реал" президенти Флорентино Перес клубнинг янги футболчиси Эдуардо Камавинга ҳақида гапирди.
"Бугун клубимиз ёш француз футболчини кутиб олди, ишонаманки, у ўз иқтидорини, кучини ва мукаммаллашувини намойиш эта олади.
Болалигидан у буюк футболчи бўлишга тайёрланди ва ўшандан буён қачондир "Реал" либосини кийишни орзу қиларди. Кутилган онлар келди.
У эндигина 18 ёшда бўлишига қарамай, Европанинг гранд клубларида тўп суришга лойиқ футболчилардан бирига айланди.
Камавинга мадридликлар шарафини ҳимоя қилмоқчи эди ва "Сантьяго Бернабеу"да ўйнашни орзу қиларди, биз эса унинг улкан истеъдодини қадрлаб, унга ишонишни истаймиз", — деди Перес футболчининг тақдимотида.
Комментарии