RU

Последние новости

13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  0 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  1 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  2 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  4 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  26 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  7 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  17 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0

Суперлига. Бўлинишда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” пешқадам Новости

Суперлига. Бўлинишда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” пешқадам

Суперлига ўйинлари менимча сизга ҳам ёқяпти. “Пахтакор”нинг Фарғонада очко йўқотиши, “Насаф”нинг тайёр ғалабани қўлдан чиқариши, Бухородаги “жанг” — сўнгги турни безади.

Жамоалар нисбатан каттароқ танаффусга чиқишди. Улар кўп тер тўкишди, тақвимдаги қийинчиликларга чидай олишди. Ташқаридан айтилаётган гаплар ўз йўлига, ҳозирги интилиш сақлаб қолинса ва молиявий қийинчиликнинг сунъий ташкил этилаётгани барҳам топса, чемпионат 2019 йил икки карра қизиқарлироқ бўлади. Шунингдек, жўжаларни санайдиган кузда ҳам даҳшатли ўйинлар кутиб турганини унутмаслик керак.

Чемпионлик йўлида

Форматга кўра, жамоаларни тенг иккига тақсимладик. Дастлабки олти клуб орасида энг кўп очко ишлагани барибир “Навбаҳор” бўлиб турибди. Бироқ унутмаслик керак, жадвал 22-турдан кейин ҳам шундай қолса, наманганликлар шу клублар билан яна икки мартадан майдонга тушиб чиқиши керак бўлади. Хуллас, осон эмас бу майдон ичра турмоқ. 

Жон сақлаш йўлида

“Қизилқум” ва “Сўғдиёна”нинг ўзига келиши, қуйидагича манзара ҳосил қилган. Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Вазият шундай қолишда давом этса, улар “Насаф”, “Қўқон-1912” ва мураббийи ўзгарган АГМК билан яна икки мартадан майдонга тушиб чиқиши керак бўлади. “Нефтчи” катта фарқ билан ортда эканини инобатга олмаса, Про-Лигага сургун бўлмаслик йўлидаги кураш ҳам чемпионлик рақобатидан кам бўлмаслиги катта эҳтимол. 

Хуллас, чемпионатнинг қаймоғи ҳали олдинда. Ҳозирча эса мундиал беллашувларидан роҳатланиб турамиз. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам, хуллас ҳаммамиз Жаҳон Чемпионатини кўрайлик, ҳавас қилайлик, ўрганайлик ва изланайлик. Танаффус шунинг учун ҳам керак эди. Яхши дам сизга ҳамдам бўлсин!

Автор :
Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика