Пепе келажаги тўғрисида фикр билдирди
29 мар 2022 18:14
Новости
Пепе келажаги тўғрисида фикр билдирди
"Арсенал"нинг ивуарлик ҳужумчиси Николас Пепе журналистларга келажаги ҳақида гапирди.
Николас ҳозирда бор эътиборини Лондон жамоасига қаратганини, келажагини кейинроқ ўйлаб кўришини таъкидлади. Пепенинг қайд этишича, ушбу мавсум унинг учун жуда оғир ўтмоқда, чунки кўпинча захира ўриндиғида қолиб кетиш унинг учун ёқимсиз бўлмоқда. Кот-д'ивуарлик футболчининг қўшимча қилишича, ҳеч ким захирада қолишни истамайди, аммо мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Николас Пепе Англия чемпионатида 15 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии