Пеп "Ньюкасл" билан 2:2дан кейин: "Буни қабул қилиш лозим. Баъзида шундай бўлиб туради"
30 ноя 2019 21:10
Новости
Пеп "Ньюкасл" билан 2:2дан кейин: "Буни қабул қилиш лозим. Баъзида шундай бўлиб туради"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гардиола АПЛ 14-турида "Ньюкасл" билан мағлубиятга тенг дурангдан (2:2) кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
"Бугун ўйинга тўғри муносабатни топдик, лекин бахтга қарши ўйин сўнггида гол ўтказиб юбордик. Барча вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб юзага келган иккита вазиятни голга айлантирди.
Баъзида шундай бўлиб туради. Буни қабул қилишимиз, кучли томонларимиз устида ишлашимиз ва ундан ўрганишимиз лозим. Бу қийин, бироқ бизда тикланиш учун икки кун бор холос. Ёмон лаҳзалар бошдан кечирилиши керак", – дейди Гвардиола.
Комментарии