RU

Последние новости

12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  0 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизишни ишлари бошлади  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3

Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик" Новости

Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"

"Арсенал"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи "Арсенал"га қарши ўйинда жамоаси умуман олганда яхши ўйнаганини маълум қилди.

"Мен фақат охирги 20-25 дақиқадан афсусдаман. Биз 60-70 дақиқа ичида қилаётган ишимизни унутиб қўйдик. Бу қийин ўйин. Ўйин бошида юз берган вазият бу мавсум жуда кўп содир бўлмоқда. Аммо 10-15 дақиқадан сўнг биз ўйинни қўлга олдик, жуда жуда яхши ўйнадик. Ҳисоб 1:1 пайтида импульс яхши эди. Битта нотўғри пас ва гол, кейин учинчи гол...

Шундан кейин ҳимоявий тарафдан қилишимиз керак бўлган ишни бажаришдан тўхтадик ва бироз сабрли бўла олмадик. Бу каби ўйин кўрсатганингиздан кейин рақиб ўзини янада қулайроқ ҳис қилади. Мен ўйиннинг охирги дақиқаларидан афсусдаман, холос. Қолган вақт? Мен жуда яхши ўйин кўрсатдик дея оламан. Ҳисобга қараб, бу ғалати туюлиши мумкин, аммо бу ҳақиқат. Биз яхши реакция кўрсатгандик. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, тўп билан ҳам хавфли эдик", - дейди Пеп Гвардиола.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика