RU

Последние новости

22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  49 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  9 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  22 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  45 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани

Бугун УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Барселона" ва "Бавария" баҳси бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувдан олдин "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола, дарвозабон Мануэль Нойер ва ярим ҳимоячи Хаби Алонсо иштирок этди:

Гвардиола:

"Бу ўйин мен учун ўзгача аҳамиятга эга эканлигини тушунишингиз керак, чунки "Барселона" 30 йил давомида менинг уйим бўлган, аммо ҳозирда "Бавария" мураббийиман ва ўз вазифамни бажаришим керак.

Биз Мессини тўхтатиб қола олмаймиз, "Бавария" фақат унга оширилган ёки Леодаги тўпларни олиб қўйишга ҳаракат қиламиз.

Сўнгги йилларда Чемпионлар лигасида ҳеч ким тўпга эгалик қилиш бўйича "Барселона" каби натижа қайд этмаяпти. Германия ва Европада биз кўпроқ тўп билан ҳаракат қиламиз, аммо "Камп Ноу"да бу вазифани уддалаш қийин бўлади.

Биринчи учрашувда гол урмай, рақибни Мюнхенда мағлуб этишимиз ва финалгача етиб боришимиз қийин бўлади. Ҳимоядаги ўйиндан доимо фойда чиқмайди.

Агар жароҳатланганлар ўрнини тўлдира олмаганимизда Германия Бундеслигасида ҳам ғалаба қозона олмаган бўлар эдик. Йўқотишларни баҳона қила олмайман.

Левандовски шуғулланяпти, у билан суҳбатлашиб кўраман. Агар Роберт 100% тайёр бўлса, уни майдонга тушираман.

Тьягога келадиган бўлсак, у "Камп Ноу"га қайтганидан хурсанд. Бу ер иккаламизнинг ҳам уйимиз".



Хаби Алонсо:

"Мен "Камп Ноу"да кўп учрашувларда майдонга тушганман, аммо "Бавария" сафидаги ўйин бошқача бўлади. Эртага бизга юклатилган вазифани уддалаймиз деб умид қиламан.

Бу ер Гвардиоланинг уйи ҳисобланади, аммо ўртага финал тикилган".




Мануэль Нойер:

"Мен доимо ўйинга ва ҳужумчиларга қарши тайёргарлик кўраман. Бу уч ҳужумчини ҳам тўхтатиб қолса бўлади.

Эртага дарвозани қуруқ сақлашга ҳаракат қиламиз, чунки бу жуда муҳим. "Барселона"га қарши учрашувда ҳимоявий ўйин намойиш этмаймиз.

Тер Штеген ажойиб дарвозабон ва оёқда яхши ўйнайди. У билан яхши муносабатдаман ва ҳамкасбимга омад тилайман. Тер Штеген ва Браво жуда яхши посбонлар".


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика