Пеллегрини "Рома" билан янги шартнома имзолайди
17 сен 2021 10:58
Новости
Пеллегрини "Рома" билан янги шартнома имзолайди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Конференциялар Лигаси гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Софиянинг ЦСКА жамоасига қарши ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини янги шартнома имзолашини эълон қилди.
25 ёшли жамоа сардорининг клуб билан тузган амалдаги битими жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Футболчи 2017 йилдан бери "Рома"да ўйнайди. У бундан ташқари клуб тарбияланувчисидир.
9 сентябрда хабар берилишича, Пеллегрини "Рома" билан йилига 3 миллион евролик янги шартнома имзолайди. Бундан ташқари, клуб футболчини 30 млн еврога харид қилиш ҳуқуқини шартномадан олиб ташлайди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии