RU

Последние новости

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  7 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

"Пекин" операцияси ёки Хитой клуби ҳукуматни алдамоқчи бўлди, аммо... Новости

"Пекин" операцияси ёки Хитой клуби ҳукуматни алдамоқчи бўлди, аммо...

Миллионларни тежаб қолмоқчи бўлган клуб ўйлаган айёрлик муваффақиятсиз якунланди.

Кеча Хитой Суперлигаси "Вильярреал" ҳужумчиси Седрик Бакамбу Пекиннинг "Бейжинг Гоан" клубига ўтганини тасдиқлади. У 4 йиллик шартнома имзолади ва йилига 18 млн. евро ишлаб топадиган бўлди.

Агар сиз қишнинг энг айёр трансферини кузатмаган бўлсангиз, ҳозир бу ҳақида маълумот берамиз. Хориждан футболчи олмоқчи бўлган Хитой клуби трансфер учун 5,8 млн. евродан кўпроқ сарфласа (Бакамбуни 40 млн. еврога сотиб олишди), харид қилинган пул миқдорида давлатга солиқ тўлашга тўғри келади (бу вазиятда 34,2 млн. евро). Аммо пекинликлар солиқ тўламаслик режасини тузишди.

"Бейжинг Гоан" қоидаларга риоя қилиб, трансферни амалга оширишганида, Пекин клуби футболчи учун "Вильярреал"га 40 млн. евро, Хитой футбол федерациясига эса 34 млн. евро тўлаб бериши керак бўларди. Аммо "уддабуронлар" солиқ тўламаслик учун "сариқ сувости кемаси"га бошқа компания орқали пул ўтказиб беришди. Бакамбу эса "Бейжинг Гоан"га эркин агент сифатида ўтди. Аммо трансферни расман тасдиқлашмади. Бир неча кундан сўнг, Хитой регламентни ўзгартирди: "Вильярреал" бошқа компаниядан олган пул ҳам трансфер маблағи ҳисобланади. Қонунни четлаб ўтиш ва солиқ тўламаслик учун жарима - 10 очко.

Натижада "Бейжинг Гоан" бош менежери Ли Мин клуб солиқни тўлагани ҳақида маълум қилди. Демак, трансфер 74,2 млн. еврога тушди.

Хитой ҳукуматини алдашнинг иложи йўқ.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика