Педро: "Ўзимни "Лацио"да жуда ҳам бахтли ҳис қилмоқдаман, бу ҳудди катта оиладек"
27 сен 2021 13:56
Новости
Педро: "Ўзимни "Лацио"да жуда ҳам бахтли ҳис қилмоқдаман, бу ҳудди катта оиладек"
"Лацио" форварди Педро Италия чемпионати 6-тур доирасидаги "Рома" (3:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Испаниялик футболчи ҳам "Рома", ҳам "Лацио" ўйинчиси сифатида Рим дербисида гол урган тарихдаги учинчи ўйинчига айланди.
"Ғалабадан жуда ҳам мамнунман, у биз ва мухлислар учун муҳим, сабаби бизда бир қатор омадсиз ўйинлар бўлди. Бу мен учун ўзгача дерби бўлди. Биз биринчи таймда жуда ҳам агрессив бўлдик ва гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Ўзимни "Лацио"да жуда ҳам бахтли ҳис қилмоқдаман, буни доим айтганман, бу катта оиладек. Менга юқори босим ва тўп билан тезкор ўйинга асосланган Саррининг ғояси жуда ҳам ёқди", - дейди Педро.
"Лацио" ушбу ўйиндан сўнг 11 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 6-ўрнида бормоқда, "Рома" эса 12 очко билан тўртинчи ўринда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии