Педри Саудия Арабистонига йўл олади
31 дек 2023 13:50
Новости
Педри Саудия Арабистонига йўл олади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Испания Суперкубоги доирасида бир учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Чунки футболчи клуб билан Саудия Арабистонига йўл олмоқда.
Ҳозирча клуб шифокорлари унинг ярим финалда майдонга тушишига руҳсат бермаган. Агарда жамоа финалга чиқадиган бўлса, Педри майдонга тушиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Педри машғулотларда жароҳат олишидан олдинги сўнгги ўйини "Альмерия"га қарши бўлганди. У ушбу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди.
Испания Суперкубоги доирасидаги учрашувлар 10 янврадан 14 январга қадар Саудия Арабистонида бўлади. Ярим финалда "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари баҳс олиб борса, "Барселона" "Осасуна"га қарши ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии