RU

Последние новости

20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  0 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   4 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8

"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Садд" ҳақида Новости

"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Садд" ҳақида

“Пахтакор” Чемпионлар Лигаси 3-турида “Ал Садд”га қарши учрашув ўтказади.

“Ал Садд” спорт клуби 1969 йил 21 октябрда ташкил этилган. Футбол жамоаси уй ўйинларини “Жассим Бин Ҳамад” стадионида ўтказади. Стадион 12 946 ишқибозга мўлжалланган.

Ютуқлари: 14 карра Қатар чемпиони, 16 марта Қатар Амири Кубоги соҳиби, 6 карра Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби, 14 бор Қатар Суперкубоги эгаси, 2 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби (1989, 2011).

Ўтган ҳафтада Доха жамоаси ўз тарихида 14-бор Қатар чемпионлигини қўлга киритди. Жаҳон футболидаги энг машҳур ярим ҳимоячилардан бири Хави “Садд” билан футболчилик фаолиятидаги 33-совринини қўлга киритди.

Жамоага 2015 йилдан буён португалиялик мураббий Жезуалду Феррейра устозлик қилмоқда. У “Бенфика”, “Порту”, “Спортинг”, “Брага”, “Боавишта”, “Малага”, “Панатинаикос” ва “Замалек” каби машҳур жамоаларга бошчилик қилган. Португалия, Миср ва Қатар чемпионатларида жамоалари билан ғалаба қозонган.

Рақибимиз Қатарнинг энг номдор клуби бўлиб, мамлакатнинг рекорд даражадаги совриндори ҳисобланади. Жами 54 совринларга эга чиққан. 2011 йили клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини ҳам қўлга киритган.

“Садд” жорий мавсум Қатар чемпионатида 21 учрашувда 94 гол уришга эришди. Бағдод Бунейжа 39, Акрам Афиф эса 24 гол муаллифи бўлган.

Жамоа таркиби Осиёдаги энг кучлилардан бири ҳисобланади. Хави футболчилик фаолиятини уч йилдан бери “Садд”да давом эттириб келмоқда. Шу билан бирга у мураббийлик учун бошланғич қадамларни ҳам айнан Қатарда ташлаётгани маълум қилинган. Унинг “Барселона”даги ўйинларини ҳеч ким унутмаган бўлса керак. Испаниялик яна бир футболчи Габи номи ҳам мухлисларга яхши таниш. У “Хетафе”, “Сарагоса” ва “Атлетико”да тўп тепган.

Жазоирлик ҳужумчи Бағдод Бунейжа “Ал Садд” таркибида жами 84 ўйинда 108 гол муаллифи бўлишга улгурди. Яна бир легионер кореялик Жун Ву Ёнг саналади. Қатар терма жамоаси сафида “Садд”нинг 9 нафар футболчиси Осиё Кубогида ғолиб чиққанини таъкидлаб ўтамиз.

Дарвозабонлар

1. Саад Ал Шиб

22. Мешаал Баршам

30. Жеҳад Муҳаммад

Ҳимоячилар

2. Педро Мигель

3. Абдулкарим Ҳассан

12. Ҳамид Исмоил

15. Тариқ Салман

16. Буалим Хухи

27. Мешал Иброҳим

34. Ҳатем Камол

52. Ҳуссайн Баҳзад

66. Ёссир Абубакар

83. Юсуф Абдуллоҳ

95. Иброҳим Муҳаммади

Ярим ҳимоячилар

4. Аҳмад Сайяр

5. Жун Ву Ёнг (Жанубий Корея)

6. Хави (Испания)

8. Али Асадилла

10. Ҳассан Ал Хайдос

14. Габи (Испания)

20. Салим Ал Ҳажри

55. Холид Муборак

65. Баҳаъа Эллези

87. Сауд Наср

Ҳужумчилар

11. Бағдод Бунейжа (Жазоир)

17. Ҳассан Аҳмад

78. Акрам Афиф

96. Жассим Шаммари

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика