RU

Последние новости

17:40Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  22 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса Новости

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса

"Ал Айн"га қарши ўйин бўйича қисқача талқин.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:3) ўйини бўйича кичик таҳлил тайёрлади. Нега "шерлар" мағлуб бўлишди?


1. ОФК Чемпионлар лигаси – бошқа даража. Суперлигада ўйинлар зичлиги ва тезлик пастроқ. "Пахтакор" кеча анчадан бери тўқнаш келмаган қаршиликка дуч келди. "Ал Айн" жисмоний ва тактик томонлама яхши тайёр эди ва ўз вазиятларида яхши ҳаракат қилди.

2. Индивидуал хатолар. Ҳар бир гол барибир аниқ бир ўйинчиларнинг хатолари билан боғлиқ бўлади, аммо бу кеча яна ҳам каттароқ кўзга ташланди. Биринчи гол билан вазиятда Сайфиев орқани ташлаб олдинга югурди, қанотга эса Стинворден яқинлашишга мажбур бўлди, якунда ҳимоя марказида фақатгина Турсунов қолди. Айнан Достон гол урган "Ал Айн" форвардининг яқин устунга яқин келишида ухлаб қолди. Шундан сўнг ўйин меҳмонларга фойда келтирадиган сценарий остида кечди. Иккинчи гол яна майдон марказида Турсуновнинг хатоси сабаб келди (унинг бу вазиятда нимани хоҳлагани умуман тушунарсиз). Учинчи гол эса форварднинг маҳорати ва Азмиддиновнинг етарли даражада ўйнай олмагани сабабдандир.

3. Мураббийлик қарорлари. Балки Максим Шацких қўл остидаги штаб ўйинга етарлича тайёргарлик кўрмагандир, аниқроғи эса улар ўйинни ўзгартира олишмади ва "Б режа" йўқ эди. Шацких ўйинчиларга далда бериб, уларни илҳомлантира олмади.

4. Вазиятлардан фойдаланиш. Кеча "Пахтакор"даги барча муаммоларга қарамай, жамоа бундай ҳисобда ютқазишга лойиқ эмасди. Мезбонлар камида битта-иккита гол уришлари керак эди. Айрим эпизодларда "Ал Айн" дарвозабони қутқарди, "Пахтакор" футболчиларининг якуний қисмида эса маҳорат етишмади.


Юқоридаги барча фактлар натижага таъсир қилди. "Пахтакор" бундай мағлубиятдан сўнг тўғри хулосалар чиқариши ва ОЧЛ гуруҳ босқичининг кейинги ўйинларига тайёргарлик кўриши керак. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар бор, аммо катта эҳтимол билан иккинчи билан.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика