"Пахтакор"нинг икки футболчиси "Турон"га ижарага берилади
05 июл 2023 18:42
Новости
"Пахтакор"нинг икки футболчиси "Турон"га ижарага берилади
"Пахтакор" иккинчи даврадан олдин икки футболчисини Яйпаннинг "Турон" клубига ижарага беради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари марказий ҳимоячи Абубакир Ашуров ва ярим ҳимоячи Шаҳзод Раҳматуллаев иккинчи даврани "Турон"да ўтказишади.
Ашуров ҳам, Раҳматуллаев ҳам Ўзбекистонда ўтган U-20 Осиё чемпионатида чемпион бўлишган ва Аргентинада ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этишди.
Маълумот учун, Абубакир Ашуров бу йил U-21 чемпионатида 4та ўйинда 1та гол урди. Шаҳзод Раҳматуллаев эса 4та ўйинда 3та тўп киритди.

Абубакир Ашуров

Шаҳзод Раҳматуллаев
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии