"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?
25 ноя 2024 10:42
Новости
"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?
"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 26 марта тўқнаш келишган.
Ҳозирга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 26 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган. Беш ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 7 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 36 тўп киритилиб, 28 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.
Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:
Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2, 1:3, 1:2
Тракторсози - 1:0, 0:2, 3:3, 0:0
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4, 2:1
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0, 0:2, 1:1
Шаҳр Ходро - 3:0, 1:0
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии