RU

Последние новости

18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:18U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 (матнли трансляция)  5 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  3 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  4 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Новости

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Илҳом Мўминжонов шогирдлари "Андижон" ёшларини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Бугун ёшлар лигаси старт олди. "Пахтакор" 1-турни Шаҳрихонда "Андижон"га қарши ўтказиб, ўз муваффақиятини нишонлади. Ўйин бошланиши билан ҳужумга ташланган ёшларимиз илк дақиқанинг ўзида пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Мезбонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани сабабли белгиланган пенальтидан Махситалиев унумли фойдаланди. 15-дақиқада эса Юсупов жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Рогованов ҳисобни катталаштирди. Бўлим охирида жамоалар биттадан тўп киритишди. Дастлаб Отахонов қўполлик ишлатгани туфайли мезбонлар 11 метрлик зарба тепишди ва Парпиев ҳисобни қисқартирди. 45-дақиқада Абдулҳоқов ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эришган футболчиларимиз 59-дақиқада ҳисобни йириклаштиришди. Бу сафар ҳам Рогованов ўзини кўрсатди. Шу тариқа сафардаги учрашувда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган ёшлар жамоаси илк ўйинда 3 очкони қўлга киритди.

"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:3)
14 март. Шаҳрихон. 33-ФДИМИ стадиони.
"Пахтакор":
Никита Рибкин (Акмал Турсунбоев, 30) , Жамшид Болтабоев (Абдурасул Комилов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Аббос Отахонов, Ҳумоюн Аъзамов (Виктор Григорьев, 79), Жавоҳир Соҳибов, Равшан Хурсанов (Темур Толипов 65), Абдураҳмон Абдулҳоқов (Ислом Каримов, 80), Аббос Махситалиев (Жавоҳир Сидиқов 76),  Абдул Азиз Юсупов (Иззатилла Абдуллаев, 76), Игорь Рогованов.
Голлар: Парпиев, 42-пен - Махситалиев 1-пен, Рогованов, 15. Абдулҳоқов, 45. Рогованов, 59.
Огоҳлантиришлар: Отахонов, 41. Толипов, 88.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика