RU

Последние новости

09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  8 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  67 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5

"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди Новости

"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи португалиялик мутахассис Педру Моррейра Анталиядаги йиғинда жам бўлган футболчилар билан яқиндан танишди.

Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати маълум қилди.

"Биз бу ерга Сизлар билан катта ишни бажариш учун тўпландик. Имкон қадар "Пахтакордаги ўйинларингизни кўриб, сизлар билан танишишга ҳаракат қилдим. Қолган маълумотни машғулот ва ўртоқлик ўйинларида оламиз. Клуб раиси Жаҳонгир Абидовичнинг таклифига кўра, катта мураббийлар жамоаси билан Тошкентда иш бошлайдиган бўлдик. Менинг ва дўстларимнинг мақсади Сизлар билан юқори натижаларга эришиш. Сиз "Пахтакор"сиз, бу клубни ўрганар эканман, ўзбек футболининг устуни эканлигига амин бўлдим. Бундай катта жамоада ишлаш биз учун ҳам шараф", - дейди Морейра.


Хабарингиз бор, жамоамиз негизи сақлаб қолинди. Сергеев ва Башар билан ҳужум чизиғимизнинг сифати ошди. Бу футболчиларнинг барига ишонч билдиришни айнан янги мураббий айтиб ўтган.


"Агар биз барча вазифаларни ўз вақтида бажарадиган бўлсак, ишонинг, биздан кучлиси бўлмайди. Мен бу ерга келиб, Сиз ўрганиб қолган ҳамма нарсани ўзгартириб юбормайман. Қаердадир биз Сизларга, қаердадир, Сиз бизларга мослашасизлар. Футбол жамоавий ўйин, ишимиз ҳам шундай биргаликда бўлиши керак. Йил охирида мана шундай кайфиятда ғалабаларни таҳлил қилиш ҳақида ўйлашимиз керак", - дея бош мураббий туғилган кунини нишонлаётган Улуғбек Ҳошимовни табриклади.


Делегация раҳбари, клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов мураббийни таништирар экан, қуйидаги гапларни айтиб ўтди:


- Биз бир тану, бир жон бўлишимиз керак. Шундагина аҳил оила сифатида шаклланамиз. Бу жуда муҳим. Агар Сиз бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, бир оила бўлинг. Клубимиз раисининг Сизлардан талаб қиладиган ягона нарсаси мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин кўрсатиш. Шу ерга "Пахтакор" билан етиб келдингизми, демак Сиз энг зўрларисиз. Буни майдонда исботлашингиз қолди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика