"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги Тошкентда ўтказилган охирги беш ўйинда нақ 32 та сариқ карточка кўрсатилган
30 авг 2024 15:47
Новости
"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги Тошкентда ўтказилган охирги беш ўйинда нақ 32 та сариқ карточка кўрсатилган
Мазкур тўқнашув олдидан ЎзФҲМ матбуот хизмати мазкур жамоалар ўртасидаги Тошкентда ўтказилган охирги 5 беллашувда кимлар бош ҳакамлик қилганини эслашга қарор қилди.
27.02.2020. "Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (11 сариқ карточка кўрсатган, меҳмонлар вакили И. Исоқжоновни ва мезбонлар аъзоси Й.Криметсни майдондан четлатган).
15.09.2021. "Пахтакор" 0:0 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Зокир Қодиров (4 та сариқ карточка кўрсатган).
01.04.2022. "Пахтакор" 1:0 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (5 та сариқ карточка кўрсатган).
17.03.2023. "Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Вадим Агишев (8 та карточка кўрсатган, меҳмонлар вакили Д.Ҳошимовни майдондан четлатган ва наманганликлар фойдасига 2 та пеналти белгилаган).
16.06.2024. "Пахтакор" 0:0 "Навбаҳор" / Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов (5 та сариқ карточка кўрсатган).

Умумий ҳисоблаганда, мазкур 5 баҳсда жами 32 та сариқ карточка кўрсатилган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 6,4 тадан карточка тўғри келади дегани. Шунингдек, ҳакамлар ушбу 5 тўқнашувда 3 та қизил карточка кўрсатган ва 2 бор пенальти белгилаган.
Маълумот ўрнида, бугун бу клублар ўртасидаги тўқнашувни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии