RU

Последние новости

16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  4 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4

"Пахтакор": U-16 жамоаси Краснодардаги халқаро турнирда қатнашади Новости

"Пахтакор": U-16 жамоаси Краснодардаги халқаро турнирда қатнашади

Кеча жамоа менежери Самвел Бабаян академия мураббийлар штаби билан учрашди.

Унда академия раҳбарияти ва ҳар бир ёш тоифаси мураббийлари билан фикрлар алмашилди. "Краснодар" футбол клубининг таклифига биноан 22-29 март кунлари Краснодардаги халқаро турнирда 1999 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар иштирок этадиган бўлди. Ушбу мусобақада Рустам Қурбонбоев бошчилигидаги жамоа қатнашади. Жамоа олдига мусобақада муносиб ўйин намойиш этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда академия гуруҳларида селекция ишларини янада яхшилаш ва янги истеъдодларни қидириб топиш масаласи кўтарилди. Мураббийларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди. Ҳар бир ёш тоифасининг янги мавсумга тайёргарлигига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтилиб, бунинг учун зарур шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика