RU

Последние новости

22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  2 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  4 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  16 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  3 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  28 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0

Ўзбекистон - Ироқ ўйинида тартибсизлик келтириб чиқарганларга қамоқ жазоси тайинланди Новости

Ўзбекистон - Ироқ ўйинида тартибсизлик келтириб чиқарганларга қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти хабар берди.

"Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” стадионида ўтказилган футбол мусобақасида томошабинлар томонидан стадионга тош отиш ҳолатлари кузатилганлиги, натижада бир нафар шахс жароҳатланганлиги ҳакидаги хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 21.00да Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида Осиё кубоги ўйинлари доирасида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат «Ўзбекистон» ва «Ироқ» терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини бошланган. Ўйиннинг 12 дақиқасида ўйин ҳаками томонидан “Ўзбекистон” терма жамоасининг дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиб 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, мухлислар норози бўлиб, стадионга ташриф буюрган айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоктирган. Натижада стадионда фотомухбир булиб хизмат олиб бораётган фуқаро 1992 йилда туғилган Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шу куни касалхонадан чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг 6 нафари: 1998 йилда туғилган А.Фахриддин, 1991 йилда туғилган Т.Сарвар, 1984 йилда туғилган Б.Тўхтамурод, 2003 йилда туғилган Ж.Бехзод, 2002 йилда туғилган В.Мехрож, 1998 йилда туғилган Х.Аброрларга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда. Шунингдек, фуқаро Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб ва ариза ёзишдан бош тортган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Пойтахтимизда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубоги - нуфузли халқаро спорт мусобақаси ҳисобланади. Бу каби спорт мусобақаларида жамоат тартибига риоя этмаслик нафақат спортчиларимиз, балки Ўзбекистон обрўсига путур етказиши мумкинлигини унтуманг. Сизлардан мухлислик маданиятига амал қилишингизни ва жамоат тартибига қатъий риоя этишингизни сўраймиз", - дейилади ИИВ расмий сайтида. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика