RU

Последние новости

15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  3 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Жамоамиз 26 май куни олий лига 12-турида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Чемпионатда сўнгги 4 учрашувда мағлубиятга учрамаган "Пахтакор" турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаш учун қолган беллашувларда зафар қучишга интилиши лозим. Терма жамоа ўйини билан боғлиқ танаффусдан аввал олий лигадаги охирги рақиб жиззахликлар ҳисобланади. "Сўғдиёна" олий лиганинг сўнгги турида "Шўртан"дан устун келганини эслатиб ўтамиз.

Олий лига тарихида жамоалар 42 ўйинда куч синашишган. "Шерлар" 34 беллашувда зафар қучган бўлсалар, 4тадан учрашув дуранг ва рақибнинг ғалабаси билан якунланган. Тошкентдаги 21 тўқнашувнинг 19тасида "Пахтакор" устун келган. Жиззах клуби бир марта дуранг ва муваффақият билан ортга қайтган. Тошкентдаги охирги 17 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган. Рақиб дарвозасига жами 111 тўп киритилиб, 35 гол ўтказиб юборилган.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Жорий мавсум Агишев "Бухоро"га қарши ўйинни бошқариб борган ва ўшанда "Пахтакор" муваффақият қозонганди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 май, пайшанба куни 17:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар тўқнашуви 26 май, жума куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика