RU

Последние новости

18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  0 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  2 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  8 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  2 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  3 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  4 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  1

"Пахтакор" Саудия Арабистони клубларига қарши 20-бор ўйнайди Новости

"Пахтакор" Саудия Арабистони клубларига қарши 20-бор ўйнайди

Сешанба куни "Пахтакор" Ар-Риёдда Шаҳзода Файсал бин Фаҳд номидаги стадионда "Шабаб" меҳмони бўлади.
"Пахтакор" ҳозиргача Саудия Арабистони жамоалари билан 19 марта тўқнаш келган. 3 учрашувда ғалааб қозонган "шерлар" 3 дуранг ва 13 мағлубиятни қайд этишган. 12 тўп киритилиб, 40 бор рақиблар голларини нишонлашган. Сафарда ушбу мамлакат клубларини енгиш ҳозирча Ўзбекистон жамоаларидан фақат "Пахтакор"га насиб этган. Жамоамиз ўшанда Даммамда "Ал Иттифоқ"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

"Пахтакор" "Иттиҳод", "Ҳилол", "Насср", "Аҳли", "Шабаб" ва "Иттифоқ" каби Саудия клубларига қарши майдонга тушган. Сешанба кунги рақиб билан 2010 йилда гуруҳ босқичида икки бор тўқнаш келган жамоамиз 1:3 ва 1:2 ҳисобларида имкониятни бой берган.

"Шабаб" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида Чемпионлар лигаси "В" гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашуви 3 март, сешанба куни соат 22:20да Ар-Риёддаги Шаҳзода Файсал бин Фаҳд номидаги стадионда бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика