RU

Последние новости

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  3 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

"Пахтакор" сафардаги учинчи ўйинида ҳам дуранг ўйнади Новости

"Пахтакор" сафардаги учинчи ўйинида ҳам дуранг ўйнади

Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
"Пахтакор" гуруҳ босқичини сафар ўйинларида мағлуб бўлмади. Ҳар уч ўйинида сафарда дуранг ўйнади.

ОЧЛ. 5-тур. "B" гуруҳи
“НАФТ ТЕҲРОН” – “ПАХТАКОР”  1:1
22 апрель 2015. Теҳрон. “Озоди” стадиони. 19:30
Бош ҳакам:
Ким Санг Ву, Янг Бюнг Еун, Парк Санг Жун (барчаси Ж.Корея), Маъсуд Туфайлиеҳ (Сурия)
Назоратчи: Аҳмад Ёқуб Муҳаммад Жума (БАА)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

Голлар:
1:0 Ғуломризо Ризои 25, 1:1 Владимир Козак 35.

"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев (9.Жалолиддин Машарипов  75), 8.Шерзодбек Каримов, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак.
Захира: 1.Никита Рибкин, 6.Мурод Ҳолмуҳамедов, 16.Наврўзбек Алимов, 18.Баҳодир Пардаев, 20.Анвар Солиев.

"Нафт Теҳрон": 1.Алиризо Беиранванд, 4.Сиамак Коороши, 5.Амин Ҳожмуҳаммади, 6.Алиризо Иззати, 10.Ғуломризо Ризои, 11.Камолиддин Камйабиниа, 14.Саид Лотфи, 16.Бозар Аббос, 22.Ризо Алиёри, 23.Иман Мобали, 77.Арсалан Моттаҳари.
Захира: 40.Воҳид Шейхейвейси, 2.Меҳди Шири, 7.Ҳусайн Иброҳим, 9.Воҳид Амири, 17.Баҳрам Даббағ, 20.Леандро Падовани, 27.Араш Резаванд.

                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           


Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

92. Сергеевда жуда яхши имконият юзага келди. Ҳимоячилар бехато ўйнади.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Жалолиддин Машараипов ҳимоячиларни ортда қолдириб жарима ичига кириб боришга тўхтатилди.

85.. Уххх қандай вазият !! Каримов жаримадан жуда ҳам ажойиб зарба ижро этди. Дарвозабон жамоасини голдан қутқариб қолди.

84. Сиимак Коороши огоҳлантирилди.

82.  Огоҳлантириш. Шерзод Каримов рақибни футболкасидан ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

80. 
Хавфли вазият. Сергеев негадир тўпни олдинга зарба билан эмас ортга ташлади. Орда эса рақиб ҳимоячилари яхши ўйнади.

76.  Исматуллаев ўрнига Машарипов туширилди.


76.  Камябиниа ўрнига Шири туширилди

76.  ҒуломРизо Ризоининг узоқ масофадан берган кучли зарбасини Лобанов қийинчиликсиз ушлаб олди.

72.   Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини Eгор қийинчилик билан бартараф этди.

70. Яна ўйин темпи тушиб кетди. Сўнгги дақиқалар тўп майдон марказида юрибди.

Бу вақтда "Бунёдкор" Тошкентда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бергани ҳақида хабар берилди.

65.  Амирига нисбатан қўполлик учун жарима зарбаси. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

63.  Бурчакдан киритиб берилган тўпда ҳужумчи ва Лобанов тўқнашуви. Лобановда кичик жароҳат.

57.  Бозар ўрнига Амири туширилди

57.  Қанотдан ошириб берилган тўпга Сергеев боши билан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ёридан ўтиб кетди.

52.  Каримов симуляция ишлатишга уриниб кўрди. Ҳакам вазиятга яқин эди ва буни пайқади.

Мезбонлар сафида Ҳажмуҳаммади ўрнига Падовани туширилди


50. Каримовнинг 30 метрдан берган кучли зарбасинига озгина аниқлик етишмади.

48. Игор Сергеев қанотдан кириб бориб зарба берди. Дарвозабон бартараф этди. Бурчак зарбаси эса Кримцнинг зарбасидан сўнг йўналишини ўзгартирди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.



Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунига етди.

44. Бозар Аббос ҳимояда ишончли ўйнади. Ҳошимовни тўхтатиб қолишни уддалади.

40. Андреев майдонда тўп учун курашда жароҳат олган кўринади. Майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

38. Шерзод Каримов жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Яқин масофадан тўғри зарба йўллай олмади.

36.  ГООООЛЛЛ. 1:1 Козак ҳисобни тенглаштирди. Жарима майдончасига кириш чизиғи устидан Козак кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди.

34. Даврон Ҳошимов рақиб юзига бехосдан қўли билан зарба берди. Майдонда кичик тўхталиш.

31. Шерзод Каримов Арсалан Моттахаригага нисбатан қоида бузгани учун жарима зарбаси белгиланди. Зарба ноаниқ.

28.   Андреев бурчак тўпи ишлаб олди. Вазият эса самарасиз якунланди.

26. Белгиланган жарима зарбасини Саид Лотфи ижро этди ва тўп Лобановни хатосидан сўнг ҳужумчига бориб тушди. Ғулoмризо Ризои боши билан дарвозани ишғол этди.

25.  ГООЛ. 1:0. Майдон эгалари ҳисобни очди.


22 ОГОҲЛАНТИРИШ. Eгор Кримиц рақибни жарима майдончасига кириб боришга тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

20. Мерзляков майдон марказида Саид Лотфига нисбатан қоида бузгани учун ҳакам футболчимизни оғзаки огоҳлантирди.

17. Шерзод Каримов рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди. Бурчак зарбасига эса Арсалан Моттахари етиб кела олмади.

15.  Тўп асосан майдон марказида. Жамоалар ҳужумга ўтишга шошгани йўқ.

12.  Андреев қулай вазиятдан зарба беришга улгурмади

Машҳур "Озодий" стадиони ҳам ўзимизни стадионлардек бўлиб қолибди.



6.  Каримовнинг зарбасини Амин Хожимуҳаммади чап оёғида майдондан чиқариб юборди.

Тошкентда эса "Бунёдкор" дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. 0:1


4. Майдон эгалари биринчи ҳужумни ташкил этишди. Саид Лотфининг зарбасини Андреев бартараф этди.


1. Учрашувга старт берилди.

-  Осиё Чемпионлар лигасининг барча гуруҳ жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.


- "Пахтакор" учун жуда муҳим бўлган баҳс яна 10 дақиқадан сўнг старт олади. Учрашув "SPORT-TV" орқали намойиш этилади. Ҳозирча "Бунёдкор"ни ўйинини кузатиб турамиз.



-  "Пахтакор" қуйидаги схемада майдондан ҳаракат қилади.

- Учрашувга бошланғич таркиблар маълум бўлган.

- Футболчиларимиз айни пайтда "Озоди" стадионида ўйиндан олдинги машқларни бошлаб юборишди

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика