RU

Последние новости

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  0 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  28 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

"Пахтакор": Ўзбекистон Кубоги. Нимчорак финалдаги рақиб "Қўқон-1912" Новости

"Пахтакор": Ўзбекистон Кубоги. Нимчорак финалдаги рақиб "Қўқон-1912"

10 май куни Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" бу сафар биринчи лиганинг шарқий минтақасида пешқадамлик қилаётган "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлади. Олий лигага чиқишни олдига асосий мақсад қилиб қўйган қўқонликлар ҳозирча мағлубиятсиз одимлашмоқда. Кубокнинг аввалги босқичида бу жамоа "Нефтчи"дан пенальтилар сериясида устун келганди.

Мавсумни Тоҳир Кападзе қўл остида бошлаган "Қўқон-1912"га бир неча ҳафта олдин Рустам Абдуллаев бош мураббий этиб тайинланди. Жамоа таркибида Андрей Бакланов, Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Хуршид Узоқбоев, Нодир Қўзибоев, Али Йўлдошев, Азиз Тўхтабоев сингари олий лигада ўзларини кўрсатган футболчилар бор.

Шу пайтга қадар жамоалар кубок баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. Олий лигадаги 18 учрашувнинг 11тасида "Пахтакор", 5тасида "Қўқон-1912" зафар қучган. 2 ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 53 бор, рақиб 30 марта тўп киритган. Охирги марта 2003 йилда олий лигада ўйинлар бўлиб ўтган. Ўшанда жамоалар ўз майдонларида зафар қучган. Тошкентда 5:1, Қўқонда 3:2 ҳисоби кузатилган.

Ушбу жуфтликда ўзбек футболининг илк ташкил топган жамоаси ва энг совриндор жамоаси баҳс олиб боради. 10 май, шанба куни Қўқон шаҳридаги марказий стадиондаги учрашув соат 17:00да бошланади.


«ҚЎҚОН-1912» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар:
Рустам Бобомуродов (Навоий), Файзулло Ҳасанов (Наманган), Раҳим Ғофуров (Наманган), Рустам Толибжонов (Қўқон).

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика