"Пахтакор": Омадли мухлислар
16 апр 2014 12:29
Новости
"Пахтакор": Омадли мухлислар
"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувида ўн нафар омадли мухлис совринли ўйин ғолибларига айланишди.
Уй ўйинларида мухлисларга кўпроқ қулайлик яратиш ва футбол учрашувини ҳақиқий байрамга хос тарзда ўтказишни мақсад қилган "Пахтакор" ФК раҳбарияти танаффус вақтида сотилган чипталар асосида совринли ўйинни ташкил этишни давом эттиряпти. "Олмалиқ" билан учрашувда омадли ишқибозлар 4та футбол тўпи, 2тадан телевизор, ДВД плеер ва I Phone 5 S телефонлари билан бир қаторда жамоа размлари туширилган атрибуткаларни эсдалик совғалари сифатида қабул қилиб олишди.
"Пахтакор" ўз майдонидаги навбатдаги учрашувни Ўзбекистон Кубогининг ўн олтидан бир финал босқичи доирасида "Хоразм" билан ўтказади. Учрашув 18 апрель куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:00да старт олади. Бу сафар ҳам стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларда "Пахтакор" футбол клубининг турли эсдалик совғаларини ютиб олиш имконияти юзага келади. Улар клуб рамзи туширилган турли эсдалик буюм-атрибуткалар билан уйларига қайтишлари мумкин. Шунингдек, бир неча ишқибоз "Fitness House" соғломлаштириш марказига бепул ойлик абонементлар соҳибларига айланади. Чипталар стадион кассаларида 2000 сўмдан сотилади.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии