RU

Последние новости

11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  12 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  29 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  6 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  170 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1

"Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этди Новости

"Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ


«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 3:1
26 июнь 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмухамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Гол: Аднан Ораховац 7 (Станислав Андреев), Игорь Сергеев 23 (Шерзод Каримов), 44 (Станислав Андреев), Илҳом Шомуродов 57 (Одил Ҳамробеков).


“Пахтакор”:  12.Александр Лобанов, 23.Александр Мерзляков, 2. Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 24.Даврон Ҳошимов, 15. Жавоҳир Соҳибов, 7. Кахи Махарадзе (с), 29. Владимир Козак, 8. Шерзод Каримов (18. Баҳодир Пардаев 71), 28. Станислав Андреев (10. Жамшид Искандеров 63), 11. Игорь Сергеев.
Захира: 1.Никита Рибкин, 5. Акбар Исматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов, , 16. Наврўзбек Алимов, , 20. Анвар Солиев.

“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов (6. Азиз Ғаниев 73), 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с) (43. Бобур Абдиҳолиқов 84), 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Эркин Бойдуллаев (7. Акрамжон Баҳриддинов 36), 22. Шоҳруҳ Гадоев, 23. Шерзод Аъзамов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одил Ҳамробеков.
Захира: 30.Ўткир Юсупов, 5. Ботир Қораев, , , 10. Кенжа Тўраев, 27. Илҳом Юнусов, , 34. Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов 31, Шерзод Каримов 32, Шохрух Гадоев 32.









93. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


92. ЗАРБААА!!!! ОДИЛ !!!! Ҳамробеков 10 метр масофадан дарвозани нишонга ола билмади.

91. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Козак жарима майдони ичида рақиб дарвозасига зарба беришда хатога йўл қўйди ва ҳужум голсиз якунланди.

84. Ўзгариш. Геворкян ўрнига Бобур Абдуҳолиқов.


79. ГАДОЕЕЕВ!!! Унинг яқин масофдан йўллаган зарбаси Лобановга тегиб ҳавф бартараф этилди.



76. Фарруҳ Сайфиевнинг зарбаси ноаинқ.


73. Ўзгариш. Мақсуд Каримов ўрнига Азиз Ғаниев.


71. Ўзгариш. Шерзод Каримов ўрнига Баҳодир Пардаев.


63. Ўзгариш. Станислав Андреев ўрнига Жамшид Искандеров.


61. "Насаф" жарима зарбасига эга бўлди.


57.ГОООЛЛЛЛ!!! ШОМУРОДОВВ!! Ҳамробековнинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини Илҳом дарвозага тўғирлаб қўйди.


53. ГАДОЕЕЕВВ!!! Шохрух ўткир бурчакда дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, тўпни жамоадошига оширмоқчи бўлди, аммо бу тўпга ҳеч ким чиқмади, ҳужумнинг иккинчи тўлқини эса ноаниқ зарба билан якунланди.

48. Ҳамробеков Андреевга жароҳат етказган кўринади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.



45. Биринчи бўлим якунланди.


44. ГООООЛЛЛЛ!!! СЕРГЕЕЕВ! Станислав Андреевнинг чап қанотдан баландлатиб етказиб берган тўпини Игор ёрилган боши билан дарвозага аниқ йўллади. 3:0.


42. "Насаф"да жарима зарбаси. Геворкяннинг тўп ошириши жуда ноаниқ.


39. ГЕВОРКЯННН!!! Артурнинг зарбасига аниқлик етишмади.


36. Ўзгариш. Бойдуллаев ўрнига Акрам Баҳриддинов.

Шерзод Каримов ва Шохрух Гадоевга сариқ карточка кўрсатилди.
32. Майдонда келишмовчилик юзага келди.


31. Жавоҳир Соҳибов рақиб футболчисини йиқитди. Сариқ карточка.


27. Ҳозиргина гол урган Сергеевнинг боши ёрилган кўринади. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатяпти.


23. ГОООЛЛЛ!!!!! Игор Сергеев! Шерзод Каримовнинг ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришда хатога йўл қўйди. Игорь эса тўпга югуриб чиқаётган Элдорни алдади ва бўш дарвозага гол урди.


20. Қаршиликлар жарима тўпига эга бўлишди. Геворкяннинг айёрона оширган тўпига унинг жамоадоши зарба берди, Лобанов қайтарган тўпни "Насаф" футболчиси эгаллаб олди. Ўйиндан ташқари ҳолат.


18. Кахи тўпни жарима майдони ичида турган футболчилар устидан ташлаб гол урмоқчи бўлди, аммо дарвозадаги Элдор Суюновни унутиб қўйди.


17. Кахининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Суюнов қайтариб қолди.


16. "Насаф" футболчилари ҳужумга ўтишга ҳаракат қиляпти, аммо ҳужумдаги футболчи ёлғизланиб қолмоқда.


12. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиб кетяпти, аммо Сергеевга тўп оширилган пайтда, Игорь ўйиндан ташқари ҳолатда эди.


7. ГООООЛЛЛЛЛ!!! ОРАХОВАЦЦ!!!!!! Станислав Андреевнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Аднан оёғи билан дарвозага йўллаб қўйди.


4. Илк дақиқаларда тўп учун кураш кўпроқ майдон марказида кечяпти.


1. Равшан Эрматовнинг хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди.


- Сардорлар учрашувни қайси жамоа бошлаши ҳақида келишиб олди.

- Жамоалар ПФЛ садолари остида майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 19:30да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика