RU

Последние новости

02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  10 02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 1:2 (матнли трансляция)  98 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

"Пахтакор" "Насаф"дан қўрқдими? Шацких ҳақми? Беғамовга Искандаровдан жавоб Новости

"Пахтакор" "Насаф"дан қўрқдими? Шацких ҳақми? Беғамовга Искандаровдан жавоб

Бир неча соат олдин "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви қолдирилгани ҳақида хабар чиқди.

Таниқли футбол эксперти Шаҳбозжон Беғамов буни каналида қуйидагича изоҳлади: "Пахтакор" "Насаф"дан қўрқиб ўйинни қолдириш ваколатидан фойдаланди! Айнан "Насаф" билан ўйин қолдирилди. Шацких Аббос Файзуллаевсиз ўйнашга "Насаф"дан қўрқди. "Пахтакор"ни ҳеч бир тренери бундай қилмаган ҳали…"

Хўш, аслида ростдан ҳам Макс шундай бўлиб чиқяптими ёки вазият тақозо этмоқда? Қуйида бу ҳақида фикрларимни изоҳлашга ҳаракат қиламан 


1. "Пахтакор" орадаги маълум бир даврни ҳисобга олмаганда йил бошидан буён деярли захирасиз ўйнаб келмоқда. Бунга 7-8 нафар футболчининг ёшлар терма жамоасига чақирилгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шу боис мураббийлар штаби "Сўғдиёна", ОКМК билан баҳсларда ўзгаришлар қилгани йўқ ва 8 нафар футболчисиз ҳам бу жамоаларни ютди. 

2. Беғамов Аббос Файзуллаевсиз ўйнашдан қўрқди, деган фикрни илгари сурди. Тан олиш керак Макс келгач Файзуллаев асосий фигурага айланиб бўлди ва ўйин ҳам унга мослашган ҳолда қурилярпти. Файзуллаевни янги даражага олиб чиқаётгани учун унга ташаккур.  Усиз эса нимадир қилишга кўзи етмаётгандек кўринмоқда. Яъни жамоада фақат Аббос асосий планга чиқиб қолмоқда. 

3. Аслида ҳамма нарса селекция жараёнига бориб тақалмоқда. Қишда тузукроқ таркиб йиғилмгани-ю, Папава ва Банашакларнинг ишдан чиқиши. Банашакка катта эҳтимол билан ёзда жавоб бериб юборилиши керак. Қишда олинганлардан фақат Саитов сўнгги ўйинларда тушяпти. Рашидовнинг функционал ҳолати Максни қониқтирмаяпти. Ўйин борасида А ва Б планлар бордир, лекин йил бошида мавсумга ёки дастлабки қисмига мўлжалланган план йўқлиги кўриниб қолаётгандек гуё.  Трансфер сиёсатида ёзда катта юриш қилмаса, позициялар тўлдирилмаса қийиналиб қолади. Бу томонлама Шацкихга осон тутмайман. У шу таркиб билан натижа қилиши керак ва эртага раҳбарият олдида Беғамов ёки мен эмас айнан мураббий жавоб беради.  Захира торлиги унинг ишини янада мураккаблаштираётгани ҳақиқатдан ўзга нарса эмас. 


4. Ўша терма жамоадаги 7-8 нафар футболчидан фақатгина Аббос ўйнар эди. Бу борада "Пахтакор" унгача бўлган учрашувларда жароҳатлар, қизил карточкалар бўлиб қолиши эҳтимолини олдини олди, тамом. "Насаф" билан ўйин эса чемпионликка таъсир қилади ва принципиал ўйин. Айнан шу паллада регламент борлиги эсга келди ва ундан фойдаланишга қарор қилди. Қонунан, регламент томонлама ҳеч нарса бузилгани йўқ. Айб ПФЛда ҳам эмас, таклиф "Пахтакор" томонидан берилди ва ташкилот буни қабул қилди, холос. Бу томонлама биз "Пахтакор"нинг позициясини тўғри қабул қиламиз. "Суперлига ва Про лига регламенти" нинг 10.9-бандида U-20 Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувига уч ва ундан кўп футболчиси жалб қилинган клуб расмий учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.

5. "Насаф" билан ўйингача 16 кун вақт бор ва бу орада "шерлар" "Турон", "Бухоро" билан ўйнайди. Ўйинлар ораси жуда яқин эмас ва кейинги ўйингача бемалол тикланиб олиш мумкин. Бунда муаммо кузатилмаса керак. 

Нима бўлганда ҳам "Пахтакор"ни муаммолар гирдобидан муваффақиятли ўтиб олишини ва чемпионлик учун интригани, рақобатни давом эттиришини истайман. Бундан фақат Суперлига ютади, футбол ютади.  "Насаф" билан ўйинни қолдириш ёки қолдирмаслик "Пахтакор"нинг қонуний ҳуқуқи. Буни ҳамма турлича талқин қилади.  

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика