RU

Последние новости

20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  0 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  31 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  7 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  31 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган Новости

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган

"Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машариповга Туркиянинг "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун турк матбуотида, хусусан "FotoMac" нашри тарқатган хабарга кўра Машариповнинг трансфер нархи 6 миллион евро баҳоланган ва бу "Трабзонспор" клубини қўрқитиб юборгани ҳақида маълумот берган.

Машарипов "Трабзонспор"га ўтмайди, унинг нархи туркларни шокка туширди 

Мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида, сайтимиз таҳририяти "Пахтакор" раҳбарияти билан боғланди. Тошкент клубининг "championat.asia"га маълум қилишича, турк матбуотидаги хабар асоссиз. Яъни, "Пахтакор" Машариповнинг трансфер нархини 6 миллион евро баҳоламаган. Шунингдек, клублар ҳали расман музокараларга киришмаган. "Трабзонспор" клуби Машариповнинг трансфери бўйича ҳозирча расмий сўров юборгани йўқ.

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ 

Куни кеча Машариповнинг трансфери бўйича Шаҳбоз Беғамов маълум қилганидек, "Пахтакор" ва турк клуби ўртасидаги музокаралар ҳали расмий жараёнга кўчмаган. Ва бу кўп жиҳат аввало футболчи ҳамда клубнинг ўзаро шартнома шартларини келишувига ҳам боғлиқ масала. Туркия клуби Машариповга жиддий қизиқмоқда, лекин ҳали аниқ таклиф билан тошкентликларга мурожаат қилмаган.

"Пахтакор" Жалолиддин Машариповнинг трансфери бўйича "Трабзонспор" билан музокараларга киришишга тайёр ва томонлар буни ўзаро ҳал этишлари мумкин.

Рейтинг: +32   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика