"Пахтакор": Жамоамиз машғулотларни давом эттирмоқда
26 дек 2015 11:56
Новости
"Пахтакор": Жамоамиз машғулотларни давом эттирмоқда
"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини давом эттиряпти.
Айни кунларда машғулотлар "Ёшлик" спорт зали футбол майдонида ўтказиляпти. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби асосий эътиборни таътилдан қайтган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва яхшилашга қаратган. Дастлаб турли машқларни бажараётган ўйинчилар кейин жамоаларга бўлинган ҳолда қисқа вақт футзал ўйнаб, тўп билан ишлашга ўтишмоқда. Тошкентдаги биринчи йиғин 28 декабрь куни "Олмалиқ" билан ўтадиган назорат учрашувидан кейин якунига етади. Январь бошида яна Тошкентда йиғиладиган жамоамиз 10 январда БААга биринчи хориж йиғинини ўтказиш учун йўл олади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии