RU

Последние новости

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 109-ўйинини ўтказади Новости

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 109-ўйинини ўтказади

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси-2022нинг биринчи турида турнирдаги 109-баҳсда майдонга тушади.

 "Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 108 беллашув ўтказиб, 48 ғалаба, 23 дуранг ва 37 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 149 тўп киритиб, дарвозасидан 137 гол қўйиб юборган ва 167 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 20 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса "Пахтакор" жами 124 беллашувда майдонга тушиб, 55 ғалаба, 25 дуранг ҳамда 44 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 192 марта ишғол қилиниб, 171 гол ўтказилган.

Чемпионлар Лигасида умумий иштирок борасида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан биргаликда рекордчи саналади. Иккала жамоа 16 мартадан турнирда иштирок этган. Гуруҳ ўйинлари ва плей-офф босқичи натижаларини ҳисоблаганда "Пахтакор" ОЧЛнинг умумий жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.





Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика