RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью Новости

“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью

12 август куни мамлакат кубоги ярим финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтади.

Бунгача кубок доирасида Тошкентнинг икки гранд клуби бир-бирлари билан беш бор рўбарў келишган. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда иккитадан ғалаба қозонган бўлсалар, битта баҳсда кучлар тенг келди. Тўплар фарқи – 7:4, “қалдирғочлар” фойдасига.

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” кубок доирасидаги биринчи бор 2007 йилги мамлакат кубогининг финалида куч синашишган. Ўзбек футболи тарихида “лой жанги” номи билан эсда қолган ушбу баҳсда пенальтилар сериясида “пахтакорчилар” ғалаба қозонишганди. Орадан бир йил ўтиб, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” яна кубок финалида учрашишди. Бу сафар “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишди. 2009 йилда ҳам ҳал қилувчи финал бу икки жамоа ўртаси ўтди. Кетма-кет учинчи финалда “шерлар” 1:0 ҳисобида устун келишди. Шундан кейин 2012 йилги кубок баҳсларининг ярим финали яна принцпиал рақибларни учраштирди. “Жар”даги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Пахтакор” майдонида кечган жавоб учрашувида “Бунёдкор” ғалаба қозона олди – 3:1.

2015 йилги мамлакат кубоги ярим финали доирасидаги биринчи баҳс мезбонлиги қуръага кўра “Пахтакор” жамоасига насиб этди. Баҳс 12 август, чоршанба куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги пойтахтлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Қуйидаги ҳаволаларда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг кубок доирасидаги ўзаро ўйинларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика