RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  0 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  24 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  27 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  48 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

"Пахтакор" барча жиҳатлар бўйича Суперлигада етакчи Новости

"Пахтакор" барча жиҳатлар бўйича Суперлигада етакчи

Теги :  Пахтакор
"Пахтакор" ушбу мавсумда турли статистик кўрсаткичлар борасида Суперлигада яққол етакчи бўлиб турибди.

Жамоалар ва футболчилар ҳаракатларини таҳлил қилиб борувчи "Инстат" компанияси кўрсаткичларига кўра, "Пахтакор" Суперлигада ҳисобланган 12 жиҳатнинг 8таси бўйича пешқадам. Бу эса "Шерлар" намойиш этаётган ўйин сифати ҳам бошқалардан ажралиб турганини исботлайди.

Умумий кўрсаткичлар бўйича "Пахтакор" 245, "Насаф" 222 ва "Бунёдкор" 212 балл тўплаган. Бешликка 210 балл билан "Локомотив", 209 очко билан АГМК ҳам кирган. Ўртача гол уриш борасида "Пахтакор"нинг кўрсаткичи бир ўйинга 3,2тадан тўғри келмоқда. Қолган бирор жамоа кўрсаткичи ўртача 2та голга етмаган. "Насаф" 1,89та, "Бунёдкор" 1,67та тўп киритган. Бешликда АГМК (1,48 гол) ва "Қўқон-1912" (1,47 гол) жойлашган.

Бир ўйинда яққол голли имкониятларни "Шерлар" ҳар беллашувда ўртача 9тадан содир этишмоқда. "Насаф" ва "Бунёдкор" 6тадан голли вазият яратмоқда. "Локомотив" 5,7та, АГМК эса 4,9та имкониятга эга бўлмоқда. Дарвозага аниқ зарба беришда жамоа ўртача 8тадан кўрсаткич қайд этган. "Насаф" 7та, "Бунёдкор" 6та, "Локомотив" 4,7та ва "Сўғдиёна" 4,3тадан зарба билан дастлабки беш ўринда туришибди. Мавсум давомида "Пахтакор" рақиблари дарвозасига жами 389та зарба берган ва уларнинг 176таси дарвозага тўғри борган. Аниқ зарбалардан 71таси голга айланган.

"Пахтакор" бир ўйинда ўртача 6тадан (жами 136та) бурчак зарбасини амалга оширган. Кейинги клубларда бу борада кўрсаткич шундай: "Насаф" - 5,6та, "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" 5,3тадан, "Металлург"да 4,6та.

"Пахтакор" футболчилари бир ўйинда 655 марта тўпни бир-бирларга аниқ етказиб бермоқда. Аниқлик кўрсаткичи 88 фоизга тенг. "Бунёдкор"да 518 узатма (86%), "Насаф"да 425 (82%), АГМКда 410 (82%) ва "Локомотив"да 405 узатма (82%) мавжуд. Энг яқин таъқибчи билан ўртача узатмалар миқдоридаги фарқ 138тани ташкил этмоқда.

Ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширишда жамоанинг ўртача кўрсаткичи 5,1тани ташкил қилган. Ушбу жиҳат бўйича "Бунёдкор" 3,6та, "Локомотив" ва "Насаф" 3,4та, "Металлург" 3та узатма кўрсаткичига эга.

Кроссларнинг ўртача сони бўйича ҳам жамоа пешқадам. Бир баҳсга аниқ 6та шундай узатма тўғри келган. Аниқ кўрсаткич 31 фоиздан иборат. АГМК 4,7та, "Локомотив" 4,5та, "Андижон" 4,4 ва "Насаф"да 4,2тадан кроссларни бир беллашувда амалга оширган.

Рақибни алдаб ўтиш ва ортда қолдириш борасида бир ўйиндаги миқдор "Бунёдкор"да яхшироқ, аммо фоиз, яъни самаралилик борасида "Пахтакор" устунликка эга. "Пахтакор"да учрашувга ўртача 18та (67% муваффақиятли), "Бунёдкор"да 20 (64%), "Насаф" ва "Навбаҳор"да 15 (57%) ҳамда "Андижон"да 15 (56%) кўрсаткич тўғри келган.

Умумий курашларни ютишда "Андижон" (ўртача 87тадан, 49%), ҳимоядаги курашларда устун келишда "Насаф" (ўртача 50тадан, 57%) ва ҳаводаги курашларни ютишда "Сўғдиёна" (ўртача 32тадан, 52%) энг яхши натижаларни қайд этишган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика