RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  4 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

"Пахтакор" БААда: 2-кун Новости

"Пахтакор" БААда: 2-кун

Теги :  Пахтакор
"Шерлар" дастури 17 февраль куни икки маҳал машғулотдан иборат бўлди.

Куннинг биринчи ярмида футболчиларнинг бир гуруҳи Ласло Ямбор қўл остида "The Meydan" меҳмонхонаси фитнес залида шуғулланишди. 13 нафар ўйинчи бир ярим соатга яқин вақт мобайнида жисмоний имкониятларни ўстиришга мўлжалланган машқларни бажаришди.

Кечки машғулот эса "Над Ал Шеба" мажмуаси майдонида бўлиб ўтди. Майдонга тушган футболчилар дастлаб Гоча Ткебучава бошчилигида озроқ қизишиб олишди. Кейин эса тезлик билан тўпни бир-бирларига етказиб бериш, кичик ҳудудда рақиб босимидан чиқиб кетиш учун турли ҳолатлар устида машқ қилинди. Навбатдаги икки машқда уч футболчи икки рақибга тезкор ҳужум уюштириш ва ҳужумни зарба билан якунлаш, шунингдек, ўйиндаги турли тактик вазиятларда қандай йўл тутиш каби ҳолатларга эътибор қаратилди.

Иккинчи кунги машғулот тўпни қанотдан жарима майдонига ошириб бериш ҳамда жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллаш машқлари билан якунланди.

17 февраль куни "Пахтакор" БАА йиғинидаги биринчи назорат беллашувини маҳаллий "Ал-Дафра" жамоасига қарши ўтказади. Ўйин "Жебел Али" мажмуаси стадионида Тошкент вақти билан 17:00да бошланади

Рейтинг: -16   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика