RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  3 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  23 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

"Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасди. Буни статистика ҳам тасдиқлайди Новости

"Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасди. Буни статистика ҳам тасдиқлайди

Кечаги ўйин бўйича таҳлилий иш.

"Пахтакор" кеча ўзининг ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги илк ўйинини ўтказди. Афсуски, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони БААнинг амалдаги чемпиони бўлмиш "Ал Васл"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўйин таҳлилини тайёрлади. Унга асос қилиб WyScout статистик платформасидаги маълумотлар олинди.


"Пахтакор" тўпга эгалик қилиш бўйича яхшироқ кўринди – 60% "Ал Васл"нинг 40%ига қарши. Максим Шацких жамоаси ҳақиқатдан ҳам устунлик қилди ва "биринчи рақам" бўлиб ўйнади. "Пахтакор" шунингдек кўпроқ узатмалар берди – 493 ("Ал Васл"да 323). Аниқлик ҳам юқорироқ эди – 82,3%га қарши 76,7%. Бундан ташқари, "Пахтакор" кўпроқ позицион ҳужумлар қилди – мос равишда 27 ва 24.

Қизиқарлиси, "Ал Васл" уч марказий ҳимоячи билан ўйнади. Скриншотда БАА клуби ўйинчиларининг кечаги ўйиндаги позицияларини кўришингиз мумкин.



Бу кутилмаган эди, сабаби "Ал Васл" кўпроқ 4-3-3 / 4-2-3-1 схемасида ўйнайди. Уч марказий ҳимоячи схемасига ўтилиши меҳмонларнинг "Пахтакор"дан қўрққанини ва аввалига мудофаадан ўйнашни режалаштирганини исботлайди.


"Ал Васл" сўнгги 10 ўйинда қўллаган схемалар (Transfermarkt маълумоти)


Бундай режа тўлиқлигича ўзини оқлади. "Ал Васл" "Пахтакор"га қочиб кетишга имкон бермади, шу сабаб "шерлар" кўпроқ юқоридан ва қанотдан узатмаларга боғланиб қолишди. "Пахтакор" 16та "кросс" (узатма / юқоридан узатма) амалга оширди, улардан атиги 5таси аниқ бўлди. Фарқлаш учун, "Ал Васл"да 13та кросс (4таси аниқ).

Черан учун юқоридан узатилган тўпни эгаллаб олиш ёки шеригига узатма бериш қийин эди – Драганга қарши камида икки нафар бақувват марказий ҳимоячи ўйнади. Бу "Пахтакор"нинг ҳужумдаги қолган ўйинчиларига ҳам тегишли. "Шерлар" ҳужумдаги 74та якка курашдан атиги 14тасини (18,9 %) ютишди. "Ал Васл"да эса рақамлар сал юқорироқ – 101 / 42 (41,6%).

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шундай деди: Биз умуман бошқа даражадаги жамоага қарши ўйнадик. Рақиб кучли эди – ҳам маҳорат бобида, ҳам жисмоний тарафлама. Сўнгги пункт якка курашларнинг умумий статистикасини акс эттиради: "Ал Васл" 126 дуэлни ютди, "Пахтакор" эса 97. Фарқ етарли даражада катта.

"Пахтакор"га яққол тўпни эгаллаб оладиган ва рақиб жарима майдончасида ҳимоячилар билан курашга киришадиган марказий ҳужумчи етишмади. Черан ҳалигача жамоага фойда келтирмоқда, аммо жисмоний ҳолат олдингидек эмас. Барибир 36 ёш кичик эмас.


Қуйида кечаги ўйин бўйича яна бир нечта қизиқарли рақамлар.


Ўйин темпи (кўрсаткич қанча юқори бўлса, жамоа шунча тезроқ ўйнайди):

"Пахтакор" – 15,2 / "Ал Васл" – 14,9.


Ҳужумдаги ўртача узатмалар сони:

"Пахтакор" – 4,8 / "Ал Васл" – 3,2.


Узун паслар фоизи (кўрсактич қанча паст бўлса, жамоа шунча кўпроқ комбинацион ўйнайди):

"Пахтакор" – 9,7 / "Ал Васл" – 17,4.


PPDA кўрсаткичи (ҳужумда рақибга имкон берилган узатмалар сони – рақам қанчалик паст бўлса, жамоа шунчалик тез тўпни ўзига қайтариб олади):

"Пахтакор" – 7,6 / "Ал Васл" – 12,1.


Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, шубҳасиз шундай хулосага келишимиз мумкин: "Пахтакор" камида яхши ўйин кўрсатди. У кечаги ўйин бўйича мағлубиятга лойиқ эмасди ва фақатгина стандартдан тўп ўтказиб юборди, сабаби "Ал Васл" ўйиндан деярли ҳеч нарса яратмади (ўйин бошидаги икки вазиятдан ташқари).

"Пахтакор" рақибдан кучсиз бўлган ягона жиҳат – тўп учун кураш. "Ал Васл" ўйинчилари ҳақиқатдан ҳам жисмоний куч борасида "Пахтакор" футболчиларини ортда қолдиришди ва шу сабаб кўпроқ якка курашларни ютишди. "Пахтакор" қолган жиҳатларда рақибга мағлуб бўлмади, ҳатто кўпроқ жиҳатлар бўйича яхшироқ ҳам эди.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика