RU

Последние новости

21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  0 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  0 19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:3 (матнли трансляция)  32 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  25 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди Новости

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди

"Пахтакор" футбол академияси Термиз шаҳридан кейин Қувасойда ҳам ўз бўлими фаолиятини ишга туширди.
Клуб спорт директори Григорий Цейтлин, академия директори ўринбосари Валерий Бородавкин ва Қувасой шаҳар 1-сонли БЎСМ футбол мураббийи Акбар Сиддиқов бўлимнинг расмий очилиш маросимида иштирок этишди. Қувасойдаги мактабда барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, тарбияланувчилар ихтиёрида катта ва кичик табиий чимли футбол майдонлари, ёпиқ зал, бассейн, тренажёр зали ва сауна мавжуд. Айни пайтда уч ёш гуруҳ тоифасида 48 нафар тарбияланувчи футбол сабоқларини олмоқда. Энди тарбияланувчилар ва гуруҳлар сони ўсиб боради. "Пахтакор" академияси мураббийлари вақти-вақти билан Қувасойга ташриф буюриб, зарур маслаҳатларни бериб боришади. Тарбияланувчилар зарур спорт либослари билан таъминлаб борилади.

Григорий Цейтлин ушбу бўлим очилиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

- Термиз шаҳрида ишга туширилган бўлим 2 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Биз академия учун бирор ҳудудда бўлим очишда у ердаги шароитларни ҳисобга оламиз. Қувасойдаги 1-сонли БЎСМда ёшларга керакли шароитлар яратиб берилган. Тарбияланувчиларнинг келажакда муваффақиятларга эришиши учун имконият бор. Ушбу мактаб таклифига кўра, барча ҳолатларни ўрганиб чиқдик. Умид қиламизки, бу билан Қувасой шаҳридаги ёшларнинг футболга бўлган қизиқишларини ошириб бера оламиз. Ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари жуда фойдали. Академиямиздаги мутахассислар зарур пайтда у ерга бориб, маслаҳатлар бериб туришади.

"Пахтакор" академиясининг Қувасой шаҳридаги бўлими расман фаолиятини бошлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика