RU

Последние новости

00:13А Серия. Иккинчи ва тўртинчи ўринлардаги жамоаларнинг ўзаро ўйини учун таркиблар эълон қилинди  0 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  0 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  1 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  5 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  10 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  6 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3

Шамиль Яфаров 70 ёшга тўлди! Новости

Шамиль Яфаров 70 ёшга тўлди!

Бугун ўзбек футболининг ўтган аср 70-йилларидаги таниқли вакилларидан бири Шамиль Яфаров таваллуд топган кун.

Бугун Шамиль ака ўз оилалари, набиралари даврасида қутлуғ 70 ёшни қаршилаяптилар. Шамиль Яфаров 1950 йилнинг 25 июль куни дунёга келган. Футболчилик даврида ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнаган. "Пахтакор"нинг асосий таркибида беш мавсум тўп тепган. Жами 76 та расмий учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.

Устозимиз Мавлон Шукурзоданинг айтишича, Шамиль ака махсус футбол мактаби ёки интернатини тамомламаган. Шунчаки, кўчада тўп тепиб юрган болакайни Идгай Тазетдинов пайқаб қолиб, катта футболга кириб келишида асосий сабабчилардан бирига айланган.

Шамиль Яфаров ўғли Тимур Яфаров билан


Ўзининг дебют учрашувида ёш Шамиль чиройли футбол намойиш қилиш билан бирга гол ҳам урган. Шу тариқа кўплаб мутахассислар эътиборини қозонган. Орадан бир йил ўтиб, Вячеслав Соловьев уни "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига таклиф қилган. У Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Хадзипанагис, Олим Ашировлар билан дўстлашган.

- Ҳақиқатан ҳам, мен бахтли инсонман, - дейди бугунги кун қаҳрамонимиз. - 1973 йили "Пахтакор" жамоасига таклиф қилишган. Ўша пайтда шонли жамоамизга Вячеслав Соловьев мураббийлик қиларди. Вячеслав Дмитриевич ўзбек футболи ривожига жуда катта хисса қўшган инсонлардан бири ҳисобланади. У жамоага асосан маҳаллий ўйинчиларни таклиф қилган. Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан истеъдодли ёшларни "Пахтакор"га олиб келган. 1979 йили авиаҳалокатга учраган марҳум футболчилар билан олти йил бирга бўлиш бахти насиб этган. Бундан ҳар доим фахрланиб келганман. Оилавий борди келдиларимиз бўлган. 

Базада бирга яшардик. Бирга машғулот ўтказардик. "Пахтакор"га келган илк пайтларимда менга тажрибали футболчилар Биродар Абдураимов, Владимир Штерн ва Тўлаган Исоқов жуда катта ёрдам берган. Оддий қишлоқдаги мактабдан келган ёш болага бу даражада эътибор қаратишади, деб сира ўйламагандим. Катталар қўллаб-қувватламаса, ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. 

Мураббийларим ҳақида гапирганда марҳум устозимиз Идгай Тазетдиновни кўп бор эслайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Идгай Борисовични биринчи мураббийим деб биламан. "Пахтакор"дан олдин Тошкент вилоятининг "Политотдел" клубида ҳам ишлаган. Тазетдиновнинг дунё қараши, маданияти, педогогик услубларини ҳурмат қилардим. Бир кун машғулот ўтказмасанг, бутсангни ўша куниёқ михга илиб қўявер, дерди. Қаттиққўл мураббий эди. Футболчиларнинг оилавий ҳолати билан ҳам қизиқарди. Уйида муаммоси бор футболчи ҳеч қачон яхши ўйин намойиш эта олмаслигини билгани учун ҳам ҳамиша бу нарсани эътибордан четда қолдирмаган.

Агар "Пахтакор"дан кетмаганимда, ўша машъум авиаҳалокатда жамоа билан бирга бўлишим мумкин эди. "Пахтакор"да яна бир-икки йил бемалол ўйнаган бўлардим. А.Кочетков мени қўйиб юборишни истамаган. Агар Мансур Толибжонов бўлмаганида, кетмасмидим. У билан "Политотдел"да бирга ўйнагандик. 1977 йилнинг охирида Мансур Сирдарёнинг "Гулистон" клубида жамоа бошлиғи сифатида иш бошлаган. Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйганди. Шу боис ҳам у мени шу клубга ўтишга кўндирган. Қизиғи, уч ойдан сўнг Толибжонов "Пахтакор" маъмури, яъни администраторига айланган. Худди иккимиз жой алмашгандек бўлиб қолгандик. Агар Мансур бўлмаганида, мен "Пахтакор"да ўйнаётган бўлардим ва балки ўша рейсда учармидим...

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунларини нишонлаётган Шамиль ака Яфаровни сайтимиз ижодий гуруҳи ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугун эрта тонгдан Шамиль акани ижтимоий тармоқларда дўстлари, шогирдлари табриклашяпти. 

Биз ҳам шу тилакларга қўшилган ҳолда Шамиль Яфаровга узоқ йиллар фарзандлар, набиралар роҳатини кўриб юришларини Яратгандан сўраб қоламиз. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика