RU

Последние новости

15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   4 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  1 15:40"Бухоро" - "Локомотив". Таркиблар билан танишинг  0 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  1 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  0 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  8 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  2 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  12 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  12 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  7 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  24 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  10 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди Новости

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 1-туридан олдин Москвага сафар қилади.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" Россиянинг 10 карра чемпиони Москванинг "Спартак" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишади. Бу орқали "Пахтакор" Россияда яшаётган юртдошларимизга ўзига хос совға тайёрлашни мақсад қилмоқда.

Мазкур баҳс 22 февраль куни Россия пойтахтидаги "Откритие Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Спартак" Россия премьер-лигасининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда. Доменико Тедеско бошчилигидаги "қизил-оқлар" 29 февраль куни "Динамо" билан пойтахт дербисида майдонга тушишади.

Маълумот учун, "Спартак" сафида бугунги кунда Андре Шюррле, Лоренсо Мельгарехо, Роман Зобнин, Георгий Жикия, Жордан Ларссон, Александр Соболев каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.

"Пахтакор" клуби айни пайтда Россияда истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни учрашувга таклиф қилади.


Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика