Павел Смоляченко “Нефтчи”да
12 янв 2020 11:30
Новости
Абдусамад Дўрмонов бошқарувидаги “Нефтчи” таркибида эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда. Аввалроқ хабар берганимиздек, жамоанинг собиқ футболчилари – Мансур Саидов билан Отабек Зокиров “Нефтчи” таркибига қайтиб келганди. Яқинда уларнинг сафига Павел Смоляченко келиб қўшилди. Марказий ярим ҳимоячи айнан “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Сўнгги пайтларда Смоляченко фаолиятини хорижда давом эттириб келаётганди. Афтидан 29 ёшли футболчи Ўзбекистонга қайтиб, ПРО-Лига қатнашчиси “Нефтчи”да ўйнашга қарор қилган кўринади.
Фарғоналиклар сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Жамоанинг иқтидорли ҳимоячиси Шодиёр Ҳожиматов куни-кеча “Қўқон-1912” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган бўлса, чап қанот ярим ҳимоячиси Иброҳим Нўъмонов “Машъал” клубига ижарага берилди. Шунингдек марказий ярим ҳимоячи Жавоҳир Расулов эркин агент сифатида жамоа билан хайрлашди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии