RU

Последние новости

16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  1 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  3 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3

Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди" Новости

Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди"

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – БАА (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қатнашди.

"Яхши ва курашларга бой ўйин бўлди. Фақат, қизиқарли ўйин қизил карточкага қадар давом этди. Устига-устак дарвозамизга пенальти белгиланди. Менинг фикримча биринчи бўлимда яхши ўйнадик, танаффусдан кейинги дастлабки дақиқаларда ҳам ёмон ўйнамаётгандик. Қарши ҳужумларимиз анча хавфли чиқди деб ўйлайман. Бир нечта яққол вазиятларга эга бўлдик. Кеча айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга ҳаракат қилаётган жамоа, лекин шунга қарамай рақиб бугун кўп вазиятлар ярата олмади. Қизил карточкадан сўнг ўйинни ўзгартиришнинг иложи йўқ эди. Четлатишдан сўнг рақиб дар ҳол гол урди", - дея фикр билдирди Паулу Бенту.

- Якуний натижага яна қандай факторлар таъсир қилди деб ўйлайсиз? Дейлик, Тошкентга келмаган ўйинчилар, ҳакам, об-ҳаво...?

- Четлатишга қадар умуман бошқача ўйин кураётгандик. Бу ҳақиқат. Мен фактлар бўйича гапираман. Об-ҳаво бизга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмади. Йўқотишларга келадиган бўлсак, бу ҳақда мен кеча ҳам гапириб ўтгандим. Ростини айтсам, пенальти берилган вазиятни кўриб чиқдим ва қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди, аммо ҳозирги кунда футбол қоидалари ўзгариб бормоқда. Футболчилар бир-бирига жуда яқин эди. Қизил карточка бўйича ҳеч нима демайман, сабаби вазиятни тўлиқ кўрганим йўқ. Ҳакамнинг ўйин давомида қабул қилган қарорларига қўшилмадим. Футболчим ўйин вақти бурнини синдириб олди, аммо бош ҳакам ўйинни тўхтатмади. Телевизор орқали бугунги учрашувни томоша қилган инсонлар ўша вазиятни кўришлари мумкин. Ён ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар бугунги учрашувда "мавжуд" эмасдилар гуё, улар ҳеч нимани ҳал қилишмади. Бу футболнинг бир қисми ва бундай воқеалар учраб туради. Биз келажак ҳақида ўйлашда давом этишимиз керак. Мақсадимиз бир ва ўша мақсад сари интилишимиз керак.

- Биз БАА жамоасини сўнгги маротаба ўн йил аввал кўргандик. Ҳозирги кунда БАА терма жамоасида кўп нарса ўзгарди, аммо арабларнинг вақт чўзиши ва "симуляция"лар ҳали ҳамон учрамоқда. Аввалроқ сиз бошқарган Португалия ва Жанубий Корея терма жамоалари бундай кўп "симуляция" қилишмас эди. Арабларда кўп учрайдиган бу ҳолатни ўзгартира олишингиз мумкинми?

- Менимча саволни яхши тушунмадим, лекин Корея футболи билан БАА футболини солиштириш нотўғри. Футбол ҳар куни ўзгариб бормоқда. Орадан 10 йил вақт ўтди ва икки жамоани таққослаш нотўғри. Турли ҳил фалсафалар. Биз ўзимизнинг устун томонларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак. Ўзимизнинг услубимиз бор, аммо биз ҳар бир жамоага қарши ўз услубимизни қўллай олмаймиз. Бу нотўғри. Мен мураббий сифатида қайси мамлакатда ишласам, ўша мамлакат футболига кўникишим керак. Ўз фалсафамни бошқаларга сингдириш осон эмас.

- Эрон, Ўзбекистон ва Қатар каби жамоаларга қарши ўйинлар ўтказдингиз. Сизнинг фикрингизча қайси терма жамоа гуруҳда етакчилик қилишга асосий даъвогар? Уч терма жамоанинг ҳам устунлик томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Уч жамоа ҳам жуда кучли ва турли ҳил тактик услубга эга. Мен бу ҳақда аввалроқ ҳам айтиб ўтганман. Эрон мен учун минтақадаги энг кучли жамоалардан бири, форс футболчилари узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда. Қатар ҳам кучли жамоа ва сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари. Ўзбекистон терма жамоаси тўғридан-тўғри мундиалга чиқмоқда ва ҳозирги вақтда 10 очко тўплашди. Терма жамоангиз Эронга ютқазмаяпти ва Осиё Кубогида ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Уч жамоани ҳам жуда ҳурмат қиламан. Уларга қарши максимал кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир жамоада турли ҳил тактика бор. Ҳозир, фақатгина келажак ҳақида ўйлашимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика