Пасторе Неймарга нимани совға қилмоқчи
03 авг 2017 16:04
Новости
Пасторе Неймарга нимани совға қилмоқчи
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе ўзига тегишли бўлган 10-рақамни Неймарга таклиф қилди.
Бразилиялик футболчи 222 миллион евро эвазига Париж клубига ўтиш арафасида турибди.
Неймар терма жамоада айнан 10-рақамда ўйнайди. Пасторе Неймар ўзини янада қулай ҳис қилиши учун унга ўзининг 10-рақамини бўшатиб беришга тайёрлигини айтди.
"Мен Неймарга ўзимнинг 10-рақамли футболкамни таклиф қиламан. У биринчи кунданоқ ўзини қулай ҳис қилишини ва мамнун бўлишини хоҳлайман.
Биргаликда Чемпионлар лигасини ютиш учун уни имкон қадар қўллаб-қувватлайман", - деган Пасторе.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии