“Парма”ни бир еврога сотиб олишди
10 фев 2015 16:54
Новости
“Парма”ни бир еврога сотиб олишди
Италиянинг машҳур “Парма” клуби ҳамон молиявий муаммоларни бошидан кечирмоқда.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, жамоада янги хўжайин пайдо бўлди. Энди клуб Жампьетро Манентига тегишли.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Маненти “Парма” клубини рамзий маънода бир еврога сотиб олди. Жампьетро жамоанинг қарзларини тўлаши керак бўлади. 45 ёшли тадбиркор Mapi Group компаниясининг бош директори бўлиб, унинг қароргоҳи Словенияда жойлашган. Бу компания Газпром билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Парма” клуби Италия “А” сериясининг 22-туридан сўнг 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида боряпти. Бугун жамоа 22-тур доирасидаги ўйинда Веронанинг “Кьево” жамоасини қабул қилади.

Комментарии