“Парма” Буффон жамоага қайтишини қачон эълон қилиши маълум
16 июн 2021 20:35
Новости
“Парма” Буффон жамоага қайтишини қачон эълон қилиши маълум
“Ювентус” кипери Жанлуижи Буффон “Парма” аъзосига айланишга жуда яқин.
У профессионал фаолиятини айнан шу клубда бошлаган.
Журналист Никола Скиранинг хабар беришича, 43 ёшли дарвозабон эртага “Парма” аъзосига айланади ва жамоа билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзолайди.
Буффонинг туринликлар билан амалдаги келишуви 30 июнь куни тугайди ва у эркин агент сифатида “сариқ-кўклар” сафига бориб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, италиялик “Парма” шарафини 1995-2001 йиллар давомида ҳимоя қилиб, Италия Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, УЕФА Кубогини кўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии