Пандев ёзда фаолиятини якунлайдими?
07 фев 2021 14:19
Новости
Пандев ёзда фаолиятини якунлайдими?
"Женоа" ҳужумчиси Горан Пандев Шимолий Македония билан Евро-2020дан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида айтган эди.
Аммо, ҳужумчи ўйлаб кўриши мумкин. У бу ҳақда Италия чемпионати доирасидаги "Наполи" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг (дубль қайд этди) айтиб ўтди.
"Охирги жароҳатимни тиклаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Аммо мен ҳали ҳам ўйиндан завқланмоқдаман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Кўрамиз. Евродан сўнг фаолиятимни якунлайман деб ўйлайман, аммо ҳали ҳаммаси аниқ эмас", - дейди Пандев.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Горан Пандев 38 ёшни қарши олади.
Реклама
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии