RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Пайшанба - мухлис минбари: «Бунёдкор»нинг ўйинига оддий мухлис назари… Новости

Пайшанба - мухлис минбари: «Бунёдкор»нинг ўйинига оддий мухлис назари…

Бугунги ўйин «Бунёдкор» учун оғир кечди. Бунга асосий сабаблардан бири жамоа ягона номинал марказий ярим ҳимоячи билан ўйнаганини кўрсатсак бўлади.
Ҳа, Жавлон Иброҳимов «Бунёдкор» таркибида голлар уриб унчалик кўзга ташланмайди, аммо унинг қанчалик муҳим ўйинчи эканлигини у майдонда йўқ пайтлари тушунамиз. Шу билан бирга «Бунёдкор» ҳимоячиларини тезлик борасида муаммолари яққол кўзга ташланди. Энди ҳар бир ўйинчининг ҳаракатларига алоҳида тўхталсак:

1. Павел Бугало – Бугалони асли «Бунёдкор» иккинчи дарвозабон сифатида қабул қилганди (мавсум давомида асосан захирада ўтиришга рози бўладиган Бугало савиясидаги дарвозабонни топиш осон эмас…), у сўзсиз тажрибали дарвозабон, ўйинни ҳам ёмон ўтказмади, бир неча вазиятларда ишончли ҳаракат қилди, айниқса, жаримадан берилган зарбадан сўнг жамоа жонига оро кирди. Бундай дарвозабондан «Бунёдкор» ёш дарвозабонлари фойдаланиб қолишади деган умиддаман, акс ҳолда Павел 50 ёшгача футбол ўйнашига тўғри келмасайди…

2. Анвар Ғофуров – Бу футболчини кўпчилик мухлислар ўнг қанот ҳимоясидаги ўйинлари орқали эслашади, шу билан бирга унда кучли зарба ва аутдан тўпни олисга етказиб бериш каби хусусиятлари бор. Ушбу футболчидан чап қанот ҳимоячи сифатида фойдаланиш унчалик ҳам ўзини оқламаяпти назаримда, у бу позицияда аутдан тўпни олисга етказиб бериш хусусиятинигина намоён эта олаяпти холос, яна унда етарлича мотивация йўқдек.

3. Хайрулла Каримов – Каримов ЎзПФЛдаги энг тажрибали ва ишончли марказий ҳимоячилардан бири, тезлик борасида мақтана олмайди, шунингдек интизом борасида ҳам муаммолар бор, аммо у олаётган карточкаларнинг аксариятига мажбурий чора сифатида қарашимиз мумкин. Хайрулла ўзининг футболдаги иккинчи ёшлигини бошдан кечираяпти ва ундан бундан ортиғини кутишнинг ҳам кераги йўқ…

4. Сергей Симоненко – бир қарашда унинг босиққон ва тажрибали ҳимоячи эканлиги кўзга ташланади, шахсан мен унда “тахта” синдромини кўргандай бўлаяпман, яъни ундан бир ҳаракатда осонлик билан ўтиб кетиш мумкин, у эса бир муддатга тахтадай қотиб қолар экан…

5. Акмал Шораҳмедов – Акмалнинг ўйиндан-ўйинга очилиб бораётганини кўришимиз мумкин ва бунда Миржалол Қосимовнинг ҳиссаси катта. Шораҳмедов алоҳида техникаси ёки тезлиги билан ажралиб турмайди, у меҳнаткаш футболчилар тоифасига киради. Қанотдан ҳам тўпни яхши узатади, аммо манзилли тўп узатишлар кам кўрингандай бўлди.

6. Сардор Рашидов – Сардорга МТЖ келажаги сифатида қаралмоқда, бундан у осмонга чиқиб кетмаса бўлгани. Рашидов ўйинни ўз савиясидан келиб чиққан ҳолда ўртача ўтказди. Агар жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлишни хоҳласа 1-2 мавсумдан сўнг кучлироқ чемпионатга кетгани яхши. Унинг ўйин услубига яқин Гарет Бейлнинг ўйинларига қаранг…

7. Баҳодир Пардаев – Баҳодир техникаси яхши ўйинчилардан бири. У бугун ўзига бўлган эътиборга яраша ўйин кўрсатди. Унга кўпроқ имконият бериш керак, шундай футболчилар эътиборсиз қолаётганлиги учун ҳам чемпионатимизда легионер ҳужумчилардан кўпроқ фойдаланишга тўғри келаяпти…

8. Дилшод Жўраев – Яна бир умидли ёшларимиздан бири. Очиғи унга ёш футболчи сифатида қарашни тўхтатишимиз керак, аллақачон муҳим вазифаларни елкасига юклайдиган вақт келган ва буни мураббий амалга ошираяпти ҳам. Ўйинни жуда юқори савияда ўтказмади. У кўпроқ ҳужумларни бузишда қатнашди. Дилшодни ҳужум ташкил қилишдаги салоҳиятини ҳам кўрсатиши керак…

9. Карлес Кото – Карлес юқори техникали “ҳақиқий” легионер. Тўғри у «Бунёдкор» ўйинига тўлалигича қўшилиб кета олмаётганлиги ҳақида гап-сўзлар бўлди. Алоҳида вазиятларни олиб қарайдиган бўлсак, биртепар услубига мослашганлиги кўринади. Мен эса унинг ўйинини бошқача баҳолайман – у бизнинг ўйинга эмас, бизникилар унга мослашишса фойдалироқ бўларди, Кото бизникилардан анча тезроқ фикрлайди ва энг асосийси у каби легионерлар бизнинг футболга МДҲ мамлакатларидан келган футболчилардан фарқли ўлароқ янги элементларни олиб кирашади, легионерларни таклиф қилишдан мақсад ҳам шу эмасми аслида…

10. Воҳид Шодиев – Ўзбек футболи ҳужумчилар дефицитини ҳис қилаётган даврда унчалик ҳам ёмон кўринмади. Ҳамма танқидга учраётган бир пайтда гол урган ягона футболчимизни ҳам танқид қилсак инсофдан бўлмас…

11. Олександр Пишур – Шарҳлар давомида топ даражадаги ўйинчига чиқарилаётган ушбу легионеримиз ўйинни ёмон ўтказмади, битта голли тўп узатишни амалга оширди, умуман олганда эса у бизнинг футболчиларимиздан кучли психологияси билан ажралиб туради холос, бошқа барча параметрлар бўйича эса (бўйини ҳисобга олмаганда) бизникилардан унчалик фарқ қилмайди. Ҳозирча Пишур даражасидаги ҳужумчилар ҳам ўзбек ҳужумчиларидан кучлироқ экан, нима ҳам дердик ёшларимиз улғайишини кутишда давом этамиз…

12. Захирадан тушганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Бердиев ҳам, Зотеев ҳам бирдек ҳаракат қилишди. Раҳматуллаев эса юқори техникали ўйинчи бўлишига қарамай биз кутган даражада асосий таркибдан ўрин олмаяпти.
Умуман олганда «Бунёдкор»нинг бугунги ўйини ички чемпионатимизнинг асл аҳволини кўрсатиб турибди. Миллий чемпионатимиз эса бу алоҳида катта мавзу…

UMID91 никили ўқувчи
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика