RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  2 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  3 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради Новости

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланган эди.

Унга кўра, UZREPORT TV Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этиши кўзда тутилган. Шу боис, ЎзПФЛ ҳамда UZREPORT TV ишчи гуруҳи танаффусдан фойдаланиб Про лига учрашувлари ўтказиладиган стадионларни текширишни бошлади. 16 август куни ишчи гуруҳ “Оқтепа” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Тўқимачи” стадионини текширишди. Унда томошабинлар учун трансляция сифатини ошириш, уларга сифатли лавҳалар етказиб бериш мақсадида камералар жойлашувига стадионда махсус нуқталар белгилаб олинди.

Шуни таъкидлаш лозим, стадионлардаги шароит трансляция сифатига таъсир қилади. Айнан шу боис, Про лига учрашувлари ўтказиладиган барча стадионлар кўздан кечирилади ва ушбу лига баҳслари сифатли трансляция қилиниши учун шароит яратилади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан яна бири, Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика