RU

Последние новости

01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  0 00:25ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  217 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  7 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3

ЎзПФЛ тўпларни яширган "Навбаҳор", қайдномани кеч топширган "Пахтакор" ва расмийларга нисбатан айбловлар эълон қилган "Металлург"ни жаримага тортди Новости

ЎзПФЛ тўпларни яширган "Навбаҳор", қайдномани кеч топширган "Пахтакор" ва расмийларга нисбатан айбловлар эълон қилган "Металлург"ни жаримага тортди

9 сентябрь куни Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда бир қатор ишлар кўриб чиқилди.

"Йиғилишда эслатиб ўтилган, бироқ Тартиб-интизом қўмитаси ваколатига кирмайдиган, аммо "2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"нинг бузилиши ҳолатлари бўйича ЎзПФЛ томонидан жарималар белгиланади. 

Унга кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ¼ финалидан ўрин олган "Навбаҳор лочинлари" — "Пахтакор" учрашувида Регламентнинг 2 та банди бузилган. Биринчи навбатда “Пахтакор” футбол клуби 15.8-банд бўйича қайдномага кириши лозим бўлган шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал эмас, балки 60 дақиқа аввал тақдим этган. Бу ҳолат учрашув комиссарига 15.4-банд орқали изоҳланган. Ваҳоланки, мазкур банднинг тўртинчи хатбошиси жамоа учун эмас, комиссар учун тегишли ҳисобланади. Мазкур ҳолат ОАВ ходимлари, жумладан, учрашувларни телетрансляция қилувчи "Спорт" телеканали, қолаверса, мезбон жамоа эътирозига сабаб бўлган. Боиси "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби беллашув комиссарига қайднома бўйича шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал тақдим этган. Регламент бандининг тўғридан-тўғри бузилишидан келиб чиқиб, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Мазкур беллашувнинг сўнгги 20 дақиқасида "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби расмийлари томонидан Регламентнинг 16.11-бандидаги ҳолатга зид ҳаракатларни амалга ошириш бошланган. Талаб бўйича майдондаги тўп билан қўшиб ҳисоблаганда учрашувни тезроқ давом эттириш мақсадида 8 та тўп ҳозирлаб қўйилиши лозим. Шунга қарамай, мезбон жамоа ҳисобда олдинда бораётганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор лочинлари" клуби расмийлари тўп узатиб турувчи болалар қўлидаги тўпларни яширишга ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатга ЎзПФЛ вакиллари аралашганидан кейин майдон атрофида 3 та тўп қолдирилган. Қолган тўплар масаласи эса изоҳсиз қолган. Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби жаримага тортилди. 

Маълумот учун, Coca Сola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Навбаҳор лочинлари" учрашувида ҳам мезбонлар томонидан шундай ҳаракатни амалга оширишга уриниш комиссар томонидан қайд этилган. Бироқ ЎзПФЛ комиссарининг талабидан кейин майдондаги 8 та тўп ўз жойида қолдирилган.   

Шунингдек, Coca Сola Суперлигаси 18-туриндан ўрин олган "Пахтакор" — "Металлург" учрашуви якунида меҳмонлар матбуот хизмати томонидан учрашув расмийларига нисбатан айбловлар эълон қилинган материал чоп этилди ва клуб жаримага тортилди. Боиси, "Металлург" футбол клуби Регламентнинг 14-бобидан келиб чиқиб, қайдномага расмий эътироз киритмади. Шундан келиб чиқилса, бу ерда клуб позицияси бир хил эмаслигини кўриш мумкин. Ҳар бир футбол клубида учрашув расмийларининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига нисбатан, шунингдек, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатларга эътироз билдириш ҳуқуқи мавжуд. Буни қандай амалга ошириш масалалари Регламентга кўрсатиб ўтилган", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика