RU

Последние новости

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  0 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  6 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  61 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

ЎзПФЛ Жаҳон лигалари форумида ўз тақдимотини намойиш этди Новости

ЎзПФЛ Жаҳон лигалари форумида ўз тақдимотини намойиш этди

Теги :  ПФЛ ЎзПФЛ
Дунёнинг 45 та етакчи футбол лигаларини ўзида жамлаган Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг (WLF) 2023 йилги умумий йиғилишига Экстракласа (Польша лигаси) мезбонлик қилди.

Унда Лига бош директори Диёр Имомхўжаев ҳамда Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов иштирок этди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ташкилотга 2022 йилда расман қабул қилинганди. Шундан келиб чиқиб, WLF бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ аъзоларига мамлакат ички чемпионати масаласида тақдимот ўтказиш таклифини берди. Бу бизга барча аъзо лигалар раҳбарлари ҳамда мутахассислари кўз ўнгида Ўзбекистон ҳамда унинг футболи ҳақида тақдимот ташкил этиш имкониятини яратди. Шу асосда WLF мутахассислари томонидан тайёрланган ва етакчи лигалар фаолияти, статистикалари ҳамда бошқа деталларини ўз ичига олган йиллик сарҳисобдан ЎзПФЛ ҳам илк марта жой олди.

Қувонарли томони, тақдимот ташкилотнинг қолган аъзолари томонидан илиқ қарши олинди. Жумладан, АҚШ, Англия, Австралия, Белгия, Полша, Қатар, Латвия, Туркия каби лигалар раҳбарлари форумдан кейин тақдимот юзасидан ўзларининг ижобий фикрларини алоҳида билдириб ўтди. Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан 2023 йилдан бошлаб йўлга қўйилган футболчилар лицензияси вазифасини бажарувчи микрочиплар ҳамда учрашув қайдномаларини икки дақиқа ичида тўлдириш имконини берувчи онлайн платформага юқори баҳо берилди.

Эндиликда Лигамиз WLF таркибига кирувчи лигаларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкори ҳисобланади. Бу ҳолат биз учун дунёнинг исталган ТОП лигалари ва клублари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун йўл очади. Яқин келажакда маркетинг, телетрансляциялар, мухлислар билан ишлаш каби масалаларда қатор семинар ва учрашувлар ташкил этиш режалари ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, мазкур йиғилишда Ўзбекистондан ташқари ФИФА, ИФАБ, ФИФПро, Европа клублари ассоциацияси, УEФА ва Жаҳон меҳнат ташкилоти вакиллари, шунингдек, Польша, Швеция ҳамда АҚШ лигалари вакилларининг ҳам тақдимот ва чиқишлари бўлиб ўтди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика