RU

Последние новости

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

ЎзПФЛ директорлигига Диёр Имомхўжаев номзоди тақдим этилди Новости

ЎзПФЛ директорлигига Диёр Имомхўжаев номзоди тақдим этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасига ташкилот бош директорини тасдиқлаш масаласи киритилди.

2020 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи этиб Имомхўжаев Диёр Аброрович белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш, футбол клублари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси талаблари асосида лицензиялашдан ўтказилишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ бош директорни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шу асосда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директорини лавозимга тайинлаш бўйича Лига Ижроия қўмитасига Имомхўжаев Диёр Аброрович номзодини тасдиқлаш учун тақдим этилди. Мазкур масала Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши учун киритилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг навбатдаги Умумий йиғилишида Лига Ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика