RU

Последние новости

13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  1 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  3 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади Новости

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади

Маълум бўлишича, 5 июнь куни Coca Cola Суперлига иштирокчиси бўлган “Бухоро” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган ҳамда амалдаги директор Жамшид Ботиров ишдан олинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан вакил иштирок этган йиғилишда Алишер Рустамов “Бухоро” футбол клубининг янги директори сифатида таништирилган. Ҳисоб бўйича бу Алишер Рустамовнинг учинчи бор клубга директор бўлиб келишидир.

Мусобақаларни ўтказиш регламентининг 6.15 бандига кўра, бирор клуб раҳбариятида ўзгариш юз берса, бу ҳақда ЎзПФЛ уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилиниши лозим. Карантин давридан кейин қайтаётган футбол мавсуми арафасида ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб бир қатор масалаларни қайта кўриб чиқишга, айримларини ўзгартиришга мажбур. Мана шундай вақтда “Бухоро” футбол клуби раҳбариятидаги ноаниқликлар ЎзПФЛ ишини қийинлаштиради. Сабаби, ташкилот на расман огоҳлантирилди ва на янги директор тайинлови расман протоколлаштирилди. ЎзПФЛ уч кундан буён йиғилиш протоколини қўлга кирита олмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ 13 та профессионал футбол клубларнинг устав фондидаги хўжалик жамиятлари ва ҳокимиятларнинг улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгандан сўнг Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан сотилиши белгиланган. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамкорликда ушбу 13 та футбол клуби фаолиятини атрофлича ўрганиб чиқиляпти. Улар орасида “Бухоро” футбол клуби ҳам бор бўлиб, айни вақтда унинг активлари агентликка ўтказилаётгани сир эмас. Айни вақтда “Бухоро” футбол клубининг Бухоро шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган 20 фоизлик улушни, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган 80 фоизлик улушни агентликка ўтказиш ишлари олиб бориляпти.

“Бухоро ПФК” МЧЖ Уставининг 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган.

Мана энди савол туғилади. “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимига тайинланди? Лавозимга тайинлаш жараёнидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи хабардор этилдими ёки иштироки таъминландими?

Директорни тайинлашни расмийлаштириш билан боғлиқ тегишли хужжатлар ЎзПФЛга ўз вақтида тақдим этилмагани “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимга тайинланганини аниқлаштириш заруриятини вужудга келтирмоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика