RU

Последние новости

22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:26"Осасуна" — "Реал" 0:0 (матнли трансляция  0 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  4 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  7 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  18 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8

ЎзПФЛ "Бобур Арена"даги ишларни кўздан кечирди Новости

ЎзПФЛ "Бобур Арена"даги ишларни кўздан кечирди

Маълумки, Андижондаги "Бобур Арена" стадионида кенг кўламли реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шу мақсадда куни кеча ЎзПФЛдан клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиршох Акрамхонов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. 

Бундан кўзланган мақсад "Бобур Арена" стадионининг Суперлига учрашувларини ўтказишга тайёрлигини баҳолаш бўйича текширув ўтказишдир. 

Хабарингиз бор, майдон тайёр ҳолатга келтирилган. Бундан ташқари, прожектор, кийим алмаштириш хоналари, медиа трибуна, телевидение камералари ўрнатиладиган жойлар, захира ўриндиқлари, допинг назорат хонаси, тиббиёт хонаси, комиссар хонаси, ҳожатхона, шарҳловчилар хонаси, назоратчилар хонаси, ВИП ҳамда СИП трибуналар, барча-барча йўналишлар кўздан кечирилди. 

Мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. 28 июль куни Суперлиганинг 14-тур доирасида "Андижон" "Насаф" билан беллашади. Ушбу ўйинга бир ҳафта қолганида ЎзПФЛ делегацияси "Бобур Арена" стадионига якуний равишда ташриф буюришади ҳамда стадион Суперлига баҳсларига тайёр ёки тайёр эмаслиги бўйича ўшанда қарор қабул қилинадиган бўлди. 

Энг асосийси шундаки, ЎзПФЛнинг клуб олдига қўяётган биринчи шарти – стадион ёриткич тизими қувватини 2000 люксга келтириш масаласи бўлмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, янги ёритиш тизими учун 240 дона замонавий лампалар Польшадан етказиб келиниши бўйича "Андижон" футбол клуби тегишли ташкилот билан шартнома имзолаган. Шу кунларда лампалар Андижонга етиб келади.    

Умид қиламизки, "Бобур Арена"да амалга оширилаётган реконструкция ишлари ўз вақтида бажарилади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика