RU

Последние новости

16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  1 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  1 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  0 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  4 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  3 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  10 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  4 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  1 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  4 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1

Ўзингизни қўлга олинг Забиҳилло ва Достонбек! Новости

Ўзингизни қўлга олинг Забиҳилло ва Достонбек!

Айни пайтда Хитойда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этмоқа.

Биринчи турда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Қатарга 0:1 ҳисобида ютқазишди, иккинчи турда эса Ўзбекистон мезбон Хитой устидан 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. 15 январь куни гуруҳ босқичининг 3-турида Уммон билан ўйнаймиз. Мана шу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Халқимиз жамоамиздан албатта ғалаба кутмоқда. 



Дастлабки турда жамоа етакчиси дея аталаётган Жавоҳир Сидиқовнинг ўйини ўхшамади. Хитой билан баҳсда эса у ўзини қўлга олди ва баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Бироқ терма жамоамизнинг яна икки етакчиси дастлабки икки баҳсда ўзидан кутилган ўйини кўрсата олишмади. Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори ва етакчиси ҳисобланади. У ўз клубида балки ёрқин ўйин кўрсата олмас, аммо терма жамоага кўп фойда келтиради. Таиланддаги ўртоқлик мусобақасининг энг яхши тўпурари бўлган Ўринбоев финалда Японияга 2та гол урганди. Достонбек Ҳамдамов эса якунланан мавсумда "Бунёдкор"нинг ҳақиқий етакчисига айланиб олди. У олий лигада 10дан ортиқ гол урди. Осиё чемпионатининг дастлабки икки турида мана шу футболчилар мухлислар кутган ўйинни кўрсата олишмади. 

Олдинда Уммон билан ўйин бор. Кўпчиликнинг истаги шу: Забиҳилло ва Достонбек уйғонинг! Сизнинг вақтингиз келди! 



Оддий мухлис Улуғбек Мирзамуротов

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика